26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“ДАМУ” ҚЎЛЛАГАН ТАДБИРКОРЛАР

Матбуот сафари

Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш мақсадида йўлга қўйилган лойиҳалар ўз мевасини бера бошлади. Бугунги кунда “Даму” жамғармасининг қўллови билан тадбиркорликни ривожлантираётганлар сафи кенгаймоқда. 

Таъкидлаш жоиз, имтиёзли насия олиш – ишини бошлаган тадбиркор учун катта имконият. Мана, шундай ёрдам туфайли ўз касбини бошлаганлар бугунги кунда бир қанча одамни иш билан таъминлабгина қўймай, эл хазинасига солиқ ҳам тўлашяпти.

Ҳа, давлатга оғирлигини туширмай, ўз касбини очганларга баъзан ҳавасинг келади. Ишбилармонлиги ва изланишларитуфайли ўз бизнесини йўлга қўйганларнинг аҳволи ёмон эмас. Тижорат туфайли ойига миллионлаб тенге топаётганлар ҳам бор. Шунингдек, тугма чиқаришни йўлга қўйиб, миллиардер бўлганлар ҳам йўқ эмас. 

Кўп йиллар Шимкент шаҳридаги 1-сонли шифохонада фаолият юритган Назира Ўндағанова даволаниш учун келаётган болаларнинг кўплиги устида мулоҳаза юритиб,  шол хасталигига чалинганларни  уқалаш муолажалари билан  соғломлаштириш маркази очишни мақсад қилади. Бироқ,  маош билан оила тебратаётган оддий шифокор бу ишга қодир эмас эди. Банкдан насия олай деса, кафолатга қўядиган мулки бўлмади. Шифокорга  “Даму” жамғармаси ёрдамга келди.  Унинг кафолати туфайли Н. Ўндағанова “АТФ банк”дан 28  миллион тенге насия олиб, ишини бошлади.

– Хусусий марказимизда кунига 25-30 бола даволанмоқда. Бу ерда  саккиз нафар мутахассис доимий иш билан таъминлаган. Невропатолог, логопед, дефектолог, руҳшунос каби мутахассислар болаларнинг эртароқ соғайиб кетишига бутун куч-ғайратларини сафарбар этишмоқда. Натижа ёмон эмас, болалар икки-уч босқич муолажалардан сўнг соғаймоқдалар. Муолажаларнинг бир курси 35 минг тенге – дейди “Я сам” даволаш марказининг директори Назира Жумабек қизи.

Ўн етти йил муқаддам   очилган “Shugylakitap” биродарлиги замон талабига мос янги техника харид қилиш  учун “Bank RBK” ҲЖдан 18 миллион тенге имтиёзли  насия олади. Дастлаб 14 фоиз билан берилган насиянинг 8 фоизи давлат томонидан субсидияланди. Қолган 6 фоизини тадбиркор  тўлайди. Бунинг ўзи улкан қўллов, албатта.

– Бизда ғоя кўп. Масалан, ҳозирги карантин пайтида болаларнинг онгини рвожлантириш мақсадида телевидение орқали намойиш этилаётган турли йўналишдаги кўрсатувларни тайёрлаяпмиз. Шунингдек, мактабгача муассаса тарбияланувчиларининг ўқув қуролларини ҳам шу ердан топасиз. Илгари  фақат кичик китоблар чоп этиш билангина чеклансак, бугунги кунда давлат томонидан берилаётган ёрдам  туфайли фаолиятимиз  доирасини кенгайтирмоқдамиз.    

Машҳур ёзувчилар билан ҳам­­корлик қиляпмиз, уларнинг китобларини нашр этяпмиз. Буюртмаларнинг кўплиги шунчаликки, баъзан нашр қилишга улгурмай қоляпмиз, – дейди биродарлик директори Людмила Кирилинская.

Ҳа, ҳозирги вақтда  кўпчилик  китоб ўқимайди, деган нотўғри фикр мавжудлигига яна бир карра амин бўлдик. Демак, ки­­­­тоб – хазина, қайси даврда бўл­­­­масин, ўз қадр-қимматини йў­­­­қотмайди. 

Бундан сўнг биз жиҳоз ишлаб чиқарувчи “Шимкай” МЧБнинг фаолияти билан ҳам танишдик. Шимкент шаҳридаги индустрия минтақасида жойлашган фабрикада иш қайнамоқда. Ишчиларнинг бири электр дастгоҳида тахтани тилса, бири тайёр ёғочларга турли шакл бермоқда. Яна бири тайёр стулларни қатор қўйиб, бўямоқда.

– Ойига 300-400 курси ишлаб чиқарамиз. Бу йил карантин ту­­­­файли ишимиз сал оқсаяпти. Бул­­­тур бу пайтда элликдан зиёд  одам фаолият юритарди. Бугунги кунда эса 20 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Корхона ишчиларининг ўртача маоши 70-80 минг тенгени ташкил қилади. Биз ишлаб чиқарадиган жиҳозлар ҳаммабоп бўлганлиги сабабли  доимий харидорларимиз ҳам бор, – дейди корхона раҳбари Комилжон Шукуров. 

Тадбиркор дастлабки фаолиятини чет давлатлардан жиҳозлар олиб келишдан бошлаган экан. Савдо соҳаси сирларини яхши эгаллаган  у кейинчалик ўз бизнесини йўлга қўйди.

– Маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга давлат томонидан кўплаган имтиёзлар берилмоқда. Биз улардан фойдаланиб, мебель цехини  очдик. Юртимизда хомашё захирасининг кўплиги қўл келмоқда. Масалан, қайрағоч, чинор, ёнғоқ дарахтларини қайта ишлаб, турли жиҳозлар ясаймиз. Шунингдек, ошхона, меҳмонхонага мўлжалланган курси ва стулларга талаб кучли. Баҳоси ҳаммабоп, айтганча, бир стулнинг баҳоси бозорда 25-30 минг тенге  бўлса, биз атиги 12-18 минг тенгедан сотамиз. Шундай қи­­­­либ, доимий харидорларимизни кўпайтирдик. Бугунги кунда  кор­хонамиз маҳсулотларига мам­­­­лакатимизнинг барча вило­ятларидан буюртмалар келяпти, – дейди тадбиркор.

Матбуот сафари чоғида ОАВ вакилларига мусоҳаба бер­­­­­­­­ган “Даму” жамғармасининг Тур­­­­­­­­­­­кистон вилоят филиали дирек­­­­­­­­торининг ўринбосари Елжан Бай­­­танаевнинг айтишича, бу йил­­­­­ги карантин чекловларига қа­рамай, ўз касбини очишга ин­­­­­­­­тилганлар сони кун сайин ор­тиб бормоқда.

– Жорий йилнинг 9 ойида Туркистон вилоятида субсидиялар ҳисобидан умумий қиймати 6,10 миллиард тенгелик 68та лойиҳага қўллов кўрсатилди. Шунингдек, “Бизнеснинг йўл харитаси – 2025” дастури доирасида 4,33 миллиард тенгелик 57та лойиҳа, “Оддий буюмлар иқтисодиёти” бўйича қиймати 1,76 миллиард тенгени ташкил қиладиган 11та лойиҳа тасдиқланди. Карантин шароитига қарамай, жорий йилнинг 9 ойида тадбиркорларнинг қиймати 2,6 миллиард тенгега тенг 37та лойиҳаси қўллаб-қувватланди. Сарфланган  маблағнинг бир миллиардга яқинини  “Даму” жамғармаси кафолатлантирди, –  дейди Е. Байтанаев.

Мухтасар қилиб айтганда, тижоратни бошлайман, де­­­­­­­­­­ган одамга имконият мўл. Мат­буот сафари чоғида биз би­­лан мулоқотда бўлган тадбир­корларнинг фаолияти бунга мисол. Демак, ютуқларга бош­ловчи аниқ лойиҳангиз ва чўқ­­­­қиларни забт этувчи тўғри йў­­­налишингиз бўлса, ушбу имко­­­­­­­­­­­­­ниятлардан фойдаланинг.

 

 

 

 

Саодат МЎМИНБОЙ қизи., 2020-11-11, 22:47 958
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.