26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Изланиш, фаоллик, интилиш

Ўмирзақ Шўкеев минтақавий кенгаш аъзолари билан учрашди

– Имтиёзли молиялаштириш доирасида Туркистон вилоятида 48 млрд. тенге сарфланган. Пандемия даврида 500дан зиёд корхонага давлат қўллов кўрсатди, – деди минтақа раҳбари  вилоят Тадбиркорлар палатаси Минтақавий кенгашининг янгиланган таркиби билан  илк  учрашувида. Маҳаллий ёш тадбиркорлар кўргазмасида иштирок этган минтақа раҳбари янгидан иш бошлаган тадбиркорлар учун қулай шароит яратилганини таъкидлаб, келгуси ишларига муваффақият тилади. 

– Бугунги кунда бизнеснинг йўналишлари янгиланмоқда. Шунга мувофиқ, ўзгаришлар юз бермоқда. Айниқса, иқтидорли  ва қобилиятли ёшларни тарбиялаш зарур. Ёшларга бизнес билан шуғулланиш  йўлини кўрсатган Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг ташаббуси билан, Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, элимизда кўплаб бизнес-лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Биз Туркистон минтақасида  сайёҳлик, саноат соҳаларини янгилашга йўналтирилган ғоялар ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаймиз, – деди Ўмирзақ Естайули. 

Чунончи, бутун дунёни саросимага солган пандемияга қарамай, вилоятимизда фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони ошмоқда. Бу борада,  «Бастау» ишлаб чиқариш  лойиҳаси битирувчиларининг ҳиссаси  ҳам оз эмас. Бастауликлар лойиҳаларнинг махсус кўргазмаси билан вилоят ҳокимини  РМП  директори Тимур Нақипбеков таништирди. 

– Элимиздаги чеклов чораларига қарамай, Палата мутахассислари тадбиркорларга кўрсатиладиган хизматларни тўхтатишмади. Асосан, онлайн хизматларга устуворлик берилди, – деди у. 

Мажлисда минтақавий кенгаш аъзолари вилоят раҳбарини саноат паркларини қуриш лойиҳалари билан таништирди. Таълим соҳасидаги ислоҳотлар, ишлаб чиқариш, инновациявий технологияларни ривожлантириш ҳамда Туркистон вилоятида Миллий такси хизматини тузишга доир алоҳида лойиҳалар вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланди. 

Тадбикорларнинг фикрича, ишончли бошқарув таълим муассасаси  ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорлик кўприги ҳисобланади, бу талабаларни қишлоқ хўжалиги фаолияти билан таништириш имконини беради. Минтақа раҳбари ҳокимлик томонидан тадбиркорларга  қўллов  кўрсатилишини таъкидлади. Минтақавий кенгаш аъзолари Ўмирзақ Шўкеевга чорак сайин «галстуксиз» учрашув ўтказиб туришни тавсия қилишди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-12-12, 04:17 638
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.