26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилоятида маиший техника ишлаб чиқарилади

Марказий Осиёда маиший техника ва электроника товарлари ишлаб чиқаришда етакчи Artel корхонаси Туркистон вилоятида ўз филиалини очди.

Лойиҳа қиймати – 85 млн. АҚШ доллари. Бу ҳар йили бир миллион дона маиший техника буюмлари ишлаб чиқариш имконини беради. 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари М. Мирзалиев Artel гуруҳи вакиллари билан учрашувда янги ҳамкорларга минтақадаги сармоявий муҳит ва иқтисодий имкониятлар ҳақида маълумот берди. М. Мирзалиев бундай лойиҳаларни амалга ошириш икки мамлакат, яъни Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш нуқтаи назаридан муҳимдир, деб ҳисоблайди. 

Ушбу лойиҳа мамлакатимизда маиший техника импортини камайтириш ва “оддий буюмлар иқтисоди”ни ривожлантиришга ҳам хизмат қилади. 

“Ушбу йўналиш Президент томонидан белгиланган вазифаларга мувофиқ вилоят ҳокимлиги учун устувор вазифа ҳисобланади”, деди у.

Янги компания Туркистон вилоятида йирик завод қурмоқчи. Лойиҳа 2та босқичда амалга оширилади. Корхона тўлиқ ишга туширилса, 2 мингдан зиёд одам иш билан таъминланади. 

Биринчи босқич 2021 йил охиригача давом этиб, даставвал, йиллик қуввати 500 минг дона маиший техника ишлаб чиқаришни кўзлайди. 

Иккинчи босқич эса 2022 йил охирида тугаб, электр сув иситгичларини ишлаб чиқаради. 

Лойиҳага “Turkistan Invest” сармоя жалб қилиш ва экспортни ривожлантириш бўйича минтақавий агентлик бошчилик қилади. 

Иш “бир дарча” қоидаси бўйича иш юритилади.

2020-12-24, 02:13 349
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.