26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда янги меҳмонхона

Туркистон шаҳрида Hampton by Hilton Turkistan меҳмонхонаси тантанали равишда очилди. Халқаро меҳмонхонанинг очилиш маросимида Туркистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Арман Жетписбай, шаҳар ҳокими Рашид Аюпов ва BI Group директорлар кенгаши раиси Айдин Рахимбаевлар қатнашди.

– Эндиликда Туркистонга келган сайёҳлар халқаро андазадаги меҳмонхона хизматидан фойдалана оладилар. Унинг қиёфаси маънавий пойтахт номига мос, – деди табрик нутқида А. Жетписбаев.

Меҳмонхона Туркистоннинг маданий-маънавий марказида жойлашган. У Яссавий мақбараси, Буюк Дашт маркази ва Туркистон ташриф марказига яқин жойлашган. 

Муҳташам бинонинг ташқи қиёфаси ўрта асрлардаги иморатларни эслатади. Меҳмонхона Марокаш меъморчилик услубида, эски хом ғиштдан бунёд этилган. Бир йил давомида қурилган меҳмонхонанинг умумий майдони Top Tobe  банкет мажмуасини қўшиб ҳисоблаганда 9000 квадрат метрни ташкил қилади. Меҳмонхонада 120та хона мавжуд. У ерда имконияти чекланган фуқароларга ҳам махсус хоналар кўзда тутилган.

Hilton – таркибига турли хил тоифадаги 17та меҳмонхона бренди кирадиган дунёга машҳур меҳмонхоналар тармоғи. Дунёда тармоқ таркибига 6000га яқин меҳмонхона киради. Hampton by Hilton Turkistan – BI Group ва Hilton Worldwide орасидаги иккинчи қўшма лойиҳа. Холдинг 2017 йилда Нур-Султан шаҳрида Hilton Astana меҳмонхонасини қурган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-12-26, 03:54 462
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.