26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ АВЖИДА

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистон шаҳридаги қурилиш иншоотларини оралаб, иш жараёни билан яқиндан танишди. Қурилаётган ҳордиқ  масканларини кўздан кечириб, масъул раҳбарларга топшириқлар берди.

Минтақа раҳбари дастлаб “Туркийлар боғи” ва Яссавий кўчаси бўйида бунёд этилаётган “Темирйўлчилар истироҳат боғи” қурилишни кўздан кечирди. Ҳозирги кунда бу ер текисланиб, сунъий сув ҳавзасини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Минтақа раҳбари “Карвон сарой” уй-жой мажмуаси қурилиши билан ҳам танишди. Бугунги кунда бу ерда кўп қаватли уйларнинг пойдевори қуйилиб, қурилиш-монтаж ишлари қизғин тус олган. Мажмуа жорий йил ноябрь ойида фойдаланишга берилади.

Ўмирзақ Естайули илмий-оммабоп кутубхонасига ҳам борди. Бу ерда ташқи ва ички пардозлаш, ишлари олиб борилмоқда. Зиё маскани февраль ойида эл эзгулигига топширилади.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари Халқаро сайёҳлик ва меҳмондўстлик университетини оралаб, бажарилаётган ишлар билан танишди. Шунингдек, Туркистондаги ёрдамчи мактаб-интернати ётоқхонасининг қурилишини кўздан кечирди. Унинг қурилиши ниҳоясига етган, бу ерда муҳандислик  инфратизимлар билан таъминлаш ишлари бажарилмоқда.

Минтақа раҳбари маънавий-маданий марказдаги ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси ҳудудини ободонлаштириш 4 босқичда амалга оширилади. Бу ерда режалаштирилган ишнинг ярмидан зиёди бажарилган. 9 гектар ерда ободонлаштириш ишлари юритилиб, кўп йиллик дарахт кўчатлари ўтқазилиб, пиёдалар йўлакчаси ўрнатилган.

“Тўнғич Президент истироҳат боғи” ҳудудидаги қурилиш ҳам вилоят ҳокими эътиборидан четда қолмади. Боғнинг дарвозаси ўрнатилиб, мармар билан қопланмоқда. Сунъий кўлнинг деворлари қаланган, умуман олганда, бу ерда 38 гектар майдонкўкаламзорлаштирилади.

 

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2021-01-21, 04:12 509
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.