26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Турар” вилоятни пиёз билан таъминлайди

Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаевнинг навбатдаги хизмат сафари Чордара тумани, Жаушиқум қишлоқ округига қарашли “Турар” қишлоқ хўжалиги ширкатидан бошланди.

Беш йилдан буён томчилатиб суғориш усулида пиёз етиштириб келаётган хўжалик бу йил 30 гектарга уруғ қадаган. Хўжалик раиси Юрий Ан вилоят раҳбарига жорий йил “Семенс” фирмаси орқали саралашдан ўтган янги уруғ экиб, гектарига 100 тоннадан ҳосил олишни режалаштирганини айтди. 25 млн. тенге сармоя жалб этилган майдонда бугунги кунда 13 киши меҳнат қилади. Вилоят аҳлини пиёз билан таъминлай оладиган хўжалик фаолиятига муваффақият тилаган минтақа раҳбари Чордара шаҳридаги 3-сонли кичик туманнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан танишди. Бу иншоотда 442268,7 минг тенгега “Реал-Билдинг” МЧБ қурилиш ишларини юритмоқда.Чордарада ободонлаштириш ишлари жадал суръатда олиб борилмоқда. Шулардан бири – Сирдарё канали бўйидаги дам олиш ҳудуди. Пиёдаларга мўлжалланган кўприкни ободонлаштириш, канал ёқасини кўкаламзорлаштириш, кичик плитали йўлакчалар тўшаб, кўприк устига фаввора қуриш, чироқлар ўрнатиш, автотураржой қурилиши ишларига 72 млн. тенге ажратилган. 

 

Бир йилда 1300 тонна балиқ

 

Чордара тумани балиқ етиштириш бўйича вилоят миқёсида етакчи ҳудудлиги маълум. Бугун туманда йилига 5 минг тоннадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқариш имконига эга 4та балиқ заводи мавжуд. Бу корхоналар йил бошидан буён 1,3 млрд. тенгелик 1300 тонна балиқ етиштириб, унинг 80 фоизини Россия, Германия, Исроил, Грузия ҳамда Ўзбекистон давлатларига экспорт қилса, 20 фоизини ички бозорларга чиқармоқда.

Чордара туманининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи билан танишган вилоят ҳокими Ж. Туймебаев “Хамит” деҳқон хўжалигида бўлди. Корхонанинг йиллик қуввати 2500 тонна, 250 одамни иш билан таъминламоқда Ишчиларнинг ўртача маоши 65 минг тенге. Завод хориж давлатларига балиқ маҳсулотлари билан машҳур бўлиб бормоқда. Сув омборида ўтган йили 39 тонна балиқ ўстирилса, бу йил икки бараварга ортиб, 80 тоннага етказилмоқда. Умуман, келгусида туманда яна иккита балиқ етиштирадиган кичик корхоналар фаолият бошлайди.

 

Туризм кластери ривожланади

 

Жануб минтақасидаги ягона тиниқ кўли бор Чордара тумани – сайёҳлик кластерини ривожлантириш учун жуда қулай. Туризмни ривожлантиришнинг дастлабки пиллапояси сифатида жорий йил кўл бўйидан “Сыр нұры” дам олиш кўнгилочар-соғломлаштириш мажмуаси қад ростлаб, фаолиятини бошлади. “Бизнеснинг йўл харитаси – 2020” дастури доирасида 84 млн. тенге имтиёзли насия олиб, умумий қиймати 300 млн. тенге сармоя жалб қилган тадбиркор Нурлан Бўранбаев 30 кишини иш билан таъминлаб, 8та иншоотни фойдаланишга топширди. Бир мавсумда 1500 сайёҳ дам оладиган уч қаватли меҳмонхона мажмуаси, 8 ўринли коттеж, ёзги ресторан ва очиқ бассейнлар фаолият юритади. 

Туман ҳокими Бўлатбек Қистауов Чордара сув омбори бўйидаги 255 гектар ерни шаҳар ер жамғармасига қайтариш тадбирлари якунланаётганини маълум қилди. Сайёҳлик соҳасини ривожлантириш бўйича соҳилдан 60та иншоотни ишга тушириб, 6,7 млрд. тенгедан ортиқ сармоя жалб этиш режалаштирганини маълум қилган Бўлатбек Дуйсенбекули туманнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди.

 

 

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-07-11, 12:12 851
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.