26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Июлдаги ижобий ўзгаришлар

1 июлдан Қозоғистонда пенсия ва ёрдам пуллари оширилди. 2017 йил 31 январ­даги Элбоши Мактубида белгиланган вазифани рўёбга чиқариш мақсадида Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазир­лиги ишлаб чиққан ва қабулланган “Қозоғистон Республикасининг ижти­моий таъминотга оид баъзи қонуний ҳуж­жатларига ўзга­ришлар киритиш тўғ­рисида” Қонунга мувофиқ, 2016 йил­га нисбатан пенсиялар ва фарзанд туғилиши муносабати билан бериладиган бир марталик нафақа  20 фоизгача оширилди.

***

Иш берувчиларнинг 5 фоизли маж­бурий нафақа тўловларини ўтказиш муддати 2018 йилдан 2020 йилга сурилди.

***

1 июлдан бошлаб болаларнинг сура­тини паспортларга киритиш Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида ҳам амалга оширилади. Бунинг учун ота-оналар боланинг 3,5х5,5 катталикдаги расми, туғилганлиги тўғрисида гувоҳ­номанинг  асли ва нусхаси, ўз паспортлари билан келишлари лозим.  Хизмат учун 227 тенге бож тўланади.

***

Вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддати 3 ойдан 1 ойгача қис­қартирилди. Агар фуқаро бошқа ерда 1 ойдан зиёд яшамоқчи бўлса, 10 кун ичида  Аҳолига хиз­мат кўрсатиш марказларига мурожаат этиши зарур.

***

Ҳарбий хизматчилар маоши 25 фоизга ошди. Мудофаа вазирлигининг хаба­рига кўра, Қозоғистон Республикаси қуролли кучлари шахсий таркиби МДҲнинг бошқа мамлакатларидагидан анча кўпроқ маош олади.

2017-07-13, 10:43 780
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.