26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Ирис”ликлар уюшган жиноятчиликка қарши

Қозоғистон Республикасининг 2015 йил 18 ноябрдаги 410-V-сонли “Уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар тўғрисида” Қонунига мувофиқ, “Ирис” кичик молия ташкилоти ва “ONTUSTIK” Минтақавий сармоя маркази раҳбариятидаги, ўз минтақавий менежерлари ва насиялаш бўлим ходимлари учун махсус семинар ташкил этди. 

Тадбирга Уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар бюросининг Жанубий Қозоғистон вилояти бўйича департаменти ходимлари таклиф қилиниб, департаментнинг мутасадди мутахассислар иштирокида ҳуқуқий дарс ҳам ўтказишни режаламоқда. 

Уни ўтказишдан бош мақсад –давлатнинг жиноятчиликка қарши ҳаракатлар сиёсатини “Ирис” ММТ ва “ONTUSTIK” Минтақавий сармоя маркази ходимларига тушунтириш, порахўрликка қонунбузарлик сифатидагина эмас, давлатнинг ривожланишига хавф туғдирадиган иллат сифатида қарашни шакллантиришдан иборат. 

Тадбир давомида иштирокчилар ва Уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар бюроси вилоят департаменти раҳбарининг ўринбосари Айбек Шилмановга саволлар берилиб, ўзаро фикр алмашилди. Шу билан бирга, семинар дарсида мавзуга оид видеороликлар намойиш этилиб, уюшган жиноятчиликка қарши курашга бағишланган ишланмалар тарқатилди. 

Семинар ўтказувчи томон компания жамоаси билан “Уюшган жиноятчиликка қарши ҳаракатлар тўғрисида” ҚР Қонунининг асосий моддалари, жиноятчиликнинг олдини олиш чоралари, уни назорат қилиш, ахборотлаштириш қоидаларини муҳокама қилди.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-08-14, 19:56 883
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.