26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Харидор ҳамиша ҳақ

Юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар жара­ёнида истеъмолчилар ҳу­қуқ­ларини ҳимоя қилишга алоҳи­да эътибор қаратилмоқда. 

Мухбиримизнинг табиий монопо­лияларни тартибга солиш, рақобатни ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Жанубий Қозоғистон вилояти бўйича департаменти бош мутахассиси М. Тулебаев билан суҳбати ҳам фуқароларимизнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинаётгани ҳақида бўлди.

– Юртимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоялашнинг қонуний асослари нималардан иборат?

– Қозоғистон Республикасининг ис­теъмол­чилар ҳуқуқларини ҳимоя қи­­­­­лишга оид қонунчилиги Қозоғистон Республикаси Конституциясига асосланади ҳамда Қозоғистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонуни ва Қозоғистон Республикасининг бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларидан иборатдир.

Истеъмолчиларнинг молиявий, иж­тимоий, тиббий, сайёҳлик ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларидаги ҳуқуқлари, шу­нингдек, уларни  ҳимоялаш  масалалари Қозоғистон Республикасининг қо­нун­­ларида белгилаб қўйилган. (“Истеъ­молчиларнинг ҳуқуқларини ҳи­­­­моя­лаш тўғрисида” Қозо­ғистон Республикасининг 2010 йил 4 майдаги  274-IV- сонли Қонунининг 2-моддаси)

 – Истеъмолчилар қандай шароитда судга мурожаат қила олади?

– Фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини судда ҳимоя қилиш ҳуқуқи Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 13-модда 2-бандида тасдиқланган.

Истеъмолчилар жисмоний шахс бў­либ ҳисобланади, шунинг учун улар ўз ҳуқуқлари ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашни тегишли давлат органлари, суд ва ўз арбитраж ваколатлари доирасида амалга оширади.

Истеъмолчи товарни (ишни, кўрсатилган хизматни) сотувчи (тайёрловчи, бажарувчи)га ўз ҳуқуқлари ва қонуний  манфаатлари бузилишининг олдини олиш ҳамда ушбу бузилишдан истеъмолчига келадиган зарарни ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида айб қўйиб, судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга (“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш” Қозоғистон Республикасининг 2010 йил 4 майдаги 274-IV-сонли Қонунининг 22-моддаси).

Истеъмолчиларнинг жамоат бирлаш­­­­­­малари истеъмолчининг аризаси, ши­кояти бўйича ҳуқуқлари ва қонуний ман­фаатларининг бузилишини бартараф этиш ва шу бузилиш оқибатида келтирилган зарарни истеъмолчига ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида товарни (ишни, кўрсатилган хизматни) сотувчига (тайёр­ловчи, бажарувчи)га айб қўйган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Агар сотувчи (тайёрловчи, бажарувчи) 10 календарь куни ичида қўйилган айбга жавоб бермаса ёки бузилишни бартараф этиш ҳамда келтирилган зарарни их­тиёрий равишда тўлашдан бош тортса, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

– Бозордан сотиб олинган бўлса, уни қандай исботлайди? У ерда товарни сотиб олганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат берилмайди-ку?

– “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонунининг 8-1-моддаси 1-бандига мувофиқ, сотувчи (тайёрловчи, бажарувчи) истеъмолчи билан тузилган шартномаларга истеъмолчининг ҳуқуқларини бузадиган ҳамда (ёки) уларга босим ўтказадиган талабларни киритмаслиги керак.

Шу сабабли, Қонун 8-1-моддасининг 2-бандига мувофиқ, сотувчининг шарт­нома мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажарма­гани истеъмолчиларнинг ҳуқуқ­ларини бузиш деб баҳоланади.

Таъкидланган Қонуннинг 7-модда 9-бандига мувофиқ, истеъмолчиларнинг сотувчидан товарни сотиб олиш ҳолатини тасдиқловчи ҳужжат олиш ҳуқуқи бор.

Шу Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ, истеъмолчида товарни сотиб олиш фактларини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг бўлмаслиги уни гувоҳларнинг кўрсатмалари ва бошқа исботлаш материаллар, шу жумладан фото ва видео материаллардан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қил­майди.

Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ сотув­чига(тайёрловчи, хизмат кўрсатувчига) фото, видеога тушириш каби ишларни олиб боришни ман этиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини чеклаш тақиқланади.

– Баъзи бир дўконларда, ҳатто бо­зорнинг ўзида ҳам “Товар қайтиб олин­майди ва алмаштирилмайди” деган ёзув­ларнинг гувоҳи бўламиз. Бу қонунга тўғри келадими?

– Бундай ёзувларни қўллаш қонунга хилоф. Чунки, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқ­ларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонунининг 7-модда 7-бандига мувофиқ, истеъмолчи сифатсиз товарни алмаштириш ёки қайтариб бериш ҳуқуқига эга.

Сотувчида (тайёрловчида) алмаш­тиришга тўғри келадиган товар бўлмаган ҳолда уни сотувчига қайтариб бериш ва тўлаган пулни қайтариб олишга ҳақли.

Шунингдек, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқ­ларини ҳимоя қилиш тўғрисида Қонунининг 30-моддасида қайтарилмайдиган товарлар­нинг турлари кўрсатилган.

Уларга:

* дори-дармонлар, тиббиёт учун қўлланиладиган асбоблар;

* ич кийимлар;

* пайпоқ буюмлари;

* ҳайвонлар ва ўсимликлар;

lметрлаб сотиладиган товарлар, масалан, барча турдаги тола материал­лардан тайёр­­ланган газламалар, тўқима­чилик маҳсулотлари ҳамда пардалик матолар, қўлбола тери, гилам маҳсулотлари, нотўқима буюмлар, тасмалар, тўр, тасма, симлар, кабеллар, линолеум, багет, плёнка, клеёнкалар киради.

– Сизларга қандай қилиб шикоят йўл­лаш мумкин? Мутахассислардан ёрдам сўровчиларнинг кўпчилиги қандай масалалар билан келишади?

– Биринчидан, оғзаки шикоят қи­лиш учун Қозоғистон Республикаси Мил­лий иқтисодиёт вазирлиги Табиий монополияларни созлаш, рақобатни ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Жанубий Қозо­ғистон вилояти бўйича департаментида “Қайноқ телефон” ишлайди: 8 (7252) 53 55 15, 8 (7252) 53 42 63.

Иккинчидан, Департаментга келиб, тегишли маслаҳатлар олиш мумкин. Манзили: Жанубий Қозоғистон вилояти, Шимкент шаҳри, Тавке хон кўчаси, 82, 2-қават.

2017 йилнинг январь ойидан 1 августгача Департаментга 318 ариза ва шикоят келиб тушган. Уларнинг кўпчилиги (301та ариза-шикоят) уй-жой-коммунал хўжалиги соҳасига тегишли, 9та ариза чакана савдо бўйича келиб тушган.

– Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоялашда жамоат бирлашмаларининг ёрдами тегяптими?

– Албатта! Айниқса Бегимқул Тўлентаев, Қаламқас Тўребекова, Қазибек Қўштаев бошқараётган жамоат бирлашмалари истеъмолчиларга ҳуқуқий маслаҳат бериб, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоялашда тегишли ишлар олиб боришмоқда.

– Қизиқарли суҳбатингиз учун миннат­дорчилик билдираман! 

 

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА суҳбатлашди., 2017-08-25, 19:39 783
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.