26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ЙЎЛОВЧИЛАР хизматдан мамнунми?

ВИЛОЯТИМИЗДА 7ТА АВТОВОКЗАЛ ВА 23ТА АВТОБЕКАТ ЙЎЛОВЧИЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТАДИ

Вилоятдаги автовокзаллар ва автобекатларни Миллий андазаларга мувофиқлаштириш мақсадида йўловчилар транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси ва автовокзал раҳбарлари орасида 2016 йил май ойида ўзаро меморандум имзоланган эди. Унга мувофиқ, автовокзал ва автобекат эскизлари тайёрланиб, бошқармага тавсия этилганди. 

Натижада, 2017 йил 8 август куни “Самал” автовокзалида замонавий талабларга жавоб берадиган иккинчи кутиш зали очилди. Автовокзал ҳудуди асфальтланиб, хизмат кўрсатиш сифати ошди. Бу ерда йўловчилар юкини ўраб берадиган ускуна қўйилди ва электр қуввати билан узлуксиз таъминлайдиган двигатель ўрнатилди. 

– Майдони 10000 квадрат метр бўлган вокзалимизда 32 ходим меҳнат қилади. Бир кунда 3500 йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эгамиз. 19та транспорт компанияси 31та йўналиш бўйича хизмат кўрсатади. Халқаро йўналишлар – Бишкек ва Иссиқкўл. Шунингдек, 7та вилоятлараро, 23та туманлараро йўналишлар мавжуд, – деди биз билан суҳбатда автовокзал директори Н. Балабиев.

Мижозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 28та видеоназорат камераси ўрнатилган, 2та металл изловчи мослама, 9 нафар посбон ҳам фуқаролар тинчлигини сақлашга шай. 

 “Бекжан” автовокзалида эса 17та компания вилоятлараро ва туманлараро 31 йўналишда хизмат кўрсатади. 3 қаватли автотурар жойда 2000та машинага жой мавжуд. 2017 йилда тўлиқ таъмирланган автовокзалда мижозлар учун барча қулайликлар яратилганини айтган директор Ғалимжан Абуов хавфсизлик масаласида ҳам нуқсонлар бартараф этилганини маълум қилди. 

Йўловчилар транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси йўловчиларни ноқонуний ташишга чек қўйиш мақсадида кенг қамровли ишларни амалга оширмоқда. Чунончи, Маҳаллий полиция ходимлари билан ҳамкорликда 12 марта рейд уюштирилиб, профилактика ишлари юритилди. Вилоятимизда 145та катта автобус ва 756та микроавтобус йўловчи ташиш билан ноқонуний шуғулланнаётгани аниқланди. Олиб борилган ишлар натижасида 37та автобус ва 115та микроавтобусга иш топиб берилган. 

Вилоят ва туманларда ташкил этилган тезкор гуруҳлар 7 ойда 24та рейд уюштириб, 147та маъмурий баённома тўлдирилди. 

Бошқарма ноқонуний йўловчи ташувчиларга қарши курашнинг ўзгача йўлини ишга солди. Эндиликда бу иш билан қонуний шуғулланувчи автобусларга йўлга чиқишдан аввал “Жолаушылар көлігі” ёзуви ва вилоятимизнинг логотипи ёпиштирилади. Эндиликда ана шундай логотипи ва ёзуви бўлмаган автобусларда қатнайдиган йўловчиларнинг хавфсизлигига бошқарма жавоб бермайди. Бугунги кунда 354та автобусга “қонунийлик белгиси” урилди. Бошқарма раҳбарлари вилоят аҳлини бундай автобуслардан фойдаланишни тавсия этаркан, ноқонуний йўловчи ташувчиларга қарши курашда муаммолар кўплигини тан олдилар.

 

 

Муаллиф суратлари. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-08-25, 20:09 624
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.