26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Япон технологияси асосида

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида минтақада қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўналишидаги анжуманлар ўтмоқда. Шундай тадбирлардан бири Сариоғоч туманида уюштирилди. 

Тегисшил қишлоғидаги иссиқлик тизимини талаб қилмайдиган, махсус тикилган ёпинчиқ ёрдамида иситиладиган “Абдураман” деҳқон хўжалигининг иссиқхона мажмуасида “Иссиқхоналардаги илғор тажрибаларни ҳаётга татбиқ этиш” мавзуида вилоят семинар-кенгаши ўтди.

Унда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари Н. Бадирақов, туман ҳокимларининг ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги бўлими мудирлари, молия ташкилотлари вакиллари, иссиқхона билан шуғулланадиган тадбиркорлар иштирок этди.

Тадбир доирасида “Абдураман” деҳқон хўжалигининг иссиқхона мажмуаси фаолияти билан яқиндан таништирилиб, махсус тайёрланган жойда тажриба алмашиш мақсадида  мажлис ўтказилди. Мазкур иссиқхонада япон технологияси асосида қулупнай етиштирилади. Яна бир ўзига хослиги – махсус ёпинчиқли иссиқхона қуёш нури билан иситилади. Натижада қулупнай нархи сезиларли арзонлашиб, дастурхонимиз тўкинчилигига хизмат қилмоқда.

2024-03-14, 01:37 718
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.