26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
33Та сут қабуллаш бекати ишга туширилди

Бугунги кунда Жанубий Қозоғистон вилоятида қишлоқ хўжалик ширкатларини тузиш иши жадал турда юритилмоқда. Вилоят ҳокими Ж. Туймебаевнинг топшириғи билан йил бошидан буён қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ва ширкатларнинг афзалликлари тўғрисида вилоятнинг барча туман-шаҳарларида ихтисослаштирилган кўчма семинар-мажлислар ташкил этилмоқда. 

Навбатдаги семинар Шимкент шаҳрида уюштирилди. Ушбу тадбир минтақада сут кластерини ривожлантиришга мўлжалланган. Йиғилишда вилоятимизнинг барча туманларидан қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассислари, молия ташкилотлари вакиллари, хўжаликлар ва ширкатларнинг  аъзолари иштирок этдилар. 

Тадбирнинг мақсади – қишлоқ хўжалиги ширкатларини тузишга оид масалалар ва муаммоларни аниқлаб,  ҳокимлик  томонидан хўжаликларга  мумкин қадар қўллов кўрсатиш эди. 

Семинарни очган вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев ширкат раисларига 10та модулли сут қабуллаш бекатининг калитларини тантанали равишда  топширди.

Айтганча, қиймати 5 млн. тенгедан иборат сут қабуллаш бекатларининг 50 фоизи давлат томонидан субсидияланган. Яп-янги бекатлар сут сақлашга мўлжалланган танкер, махсус  лаборатория, музлатгичлар билан таъминланган. Бу, ўз навбатида хўжаликларнинг даромадини  кўпайтирибгина қолмай, минтақада сут ишлаб чиқаришининг кенгайишига таъсир кўрсатади. 

– Йил бошидан  йўлга қўйилган ихтисослаштирилган кўчма семинарлар бугунги кунга келиб ўз натижасини бермоқда. Тарғибот ишлари туфайли  минтақада 55 мингдан зиёд майда деҳқон хўжаликларини ўз ичига олган  ширкатлар сони 596тага  етди. Ушбу кўрсаткич  бўйича вилоятимиз республикада етакчи  эканини айтиш жоиз, – деди Жансейит Туймебаев.

Семинар давомида вилоятда сут ишлаб чиқариш аҳволи муҳокама қилиниб, хўжаликлар мазкур соҳага мўлжалланган давлат қўлловлари ва имтиёзлари  тўғрисида фойдали ахборотлар олдилар. Хўжалик раҳбарлари томонидан қўйилган саволларга молия ташкилотларининг вакиллари ва соҳа мутахассислари тегишли жавобларини бериб, фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.  

Айтганча, минтақада давлат томонидан қўллов кўрсатиш ҳажми йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Масалан, бу йил қишлоқ хўжалиги соҳасини насиялашга республика бўйича 27 млрд. тенге ажратилса, шундан 3,2 млрд. тенгеси Жанубий Қаозоғистон вилоятига мўлжалланган.

Бундан ташқари, “Натижали иш билан таъминлаш” дастури ҳамда “ҚазАгро” ҲЖ ЖҚВ минтақавий муассасалари томонидан хўжаликлар ва ширкатлар аъзоларига турли дастурлар  бўйича йиллик 6 фоиз устама тўлаш шарти билан насиялар берилмоқда. Айни пайтда аъзолари сони 20дан юқори ширкатларда 33та сут қабуллаш бекатлари ишлаб турибди. Ҳозирги кунда сут қабуллаш бекатларига қишлоқ хўжалиги орқали 439 млн. тенге субсидия берилган. Шулардан 18тасига 50,8 млн. тенге ажратилган.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-09-08, 20:14 873
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.