26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Саноат маҳсулоти ҳажми 570 млрд. тенгега етади

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев раислигида вилоят ҳокимлигида селектор мажлиси ўтди. Кун тартибида асосан учта масала муҳокама қилинди. 

Улардан биринчиси – минтақани 2017 йилнинг 8 ойида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўлди. Бу ҳақда вилоят иқтисод ҳамда бюджетни режалаштириш бошқармасининг раҳбари Арман Сабитов маъруза қилиб, соҳадаги бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот берди.

Унинг айтишича, вилоятимиздаги саноат маҳсулоти ҳажми 510,1 млрд. тенгени ташкил этиб, ўтган йил шу даврига нисбатан 0,2 фоиз ортган. Қайта ишлаш саноати маҳсулоти ҳажми 353,0 млрд. тенгени ташкил этиб, 2,4 фоизга ўсган. 

– Вилоятимизда енгил саноат – 5,2 фоиз, машинасозлик – 32,7, кимё саноати – 17,3, металлургия – 17,0, бошқа нометалл минерал маҳсулотлар – 14,8, фармацевтика маҳсулотлари – 12,1, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 8,4 фоизга ортган. Йил охиригача қайта ишлаш саноати маҳсулоти ҳажми 570 млрд. тенгени ташкил қилади деб мўлжаллаяпмиз, – деди Арман Сабитули. 

Бу йил вилоятга 266,0 млрд. тенге сармоя йўналтирилди, бу 2016 йилнинг шу даври билан таққослаганда 21,8 фоиз ортиқ. Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти ҳажми 257,4 млрд. тенгени ташкил этса, чорвачиликда мол туёғи сони ўрта ҳисобда 5,5 фоизга кўпайган. Шунингдек, гўшт етиштириш – 5,1, сут – 2,0, тухум – 9,1 фоизга ортган. 

Вилоят ҳокими юқорида кўрсатилган соҳалар бўйича паст кўрсаткичга эришган туман ва шаҳар раҳбарларининг ишини жонлантириш зарурлигини эслатиб ўтди.

– Сиртдан сармоя тортишни жонлантириш керак. Шунингдек, бошқарма раҳбарлари билан туман, шаҳар ҳокимларига 2017 йилга режаланган индикаторларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаб, уларнинг ижроси тўғрисидаги ахборотни ой охирларида иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш бошқармасига тақдим этишни топшираман, – деди минтақа раҳбари.

Мажлис давомида вилоят бюджетини ўзлаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бу ҳақда вилоят молия бошқармасининг раҳбари вазифасини бажарувчи Рақимберди Мулкеманов маъруза қилиб, йил сўнггига қадар тегишли маблағни ўзлаштириш зарурлигига тўхталди.

Вилоят раҳбари маҳаллий бюджетни ўзлаштиришга доир ишларни такомиллаштириб, аниқ режа тузиш зарурлигини таъкидлади.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-09-20, 18:37 691
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.