26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ж. Туймебаев Жаҳон банки вакили билан учрашди

Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев  Жаҳон банкининг Қозоғистондаги доимий вакили Ато Браун билан учрашди. 

Музокаралар давомида Жанубий Қозоғистон вилояти ва Жаҳон банки орасидаги ҳамкорликнинг асосий масалалари муҳокама этилди.

Минтақа раҳбари Қозоғистоннинг дунёдаги энг тараққий этган 30 мамлакат сафига кириши йўлида вилоятимизда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва янгидан иш бошлаган бизнес субъектларининг фаолиятини молиявий қўллаш борасида олиб борилаётган ишларга батафсил тўхталди.

– Вилоятимиз – Қозоғистонда аҳоли зич жойлашган аграр минтақа. Мамлакатимиздаги ҳар бешинчи чақалоқ бизнинг вилоятда дунёга келади. Жанубий Қозоғистон вилояти кичик ва ўрта тадбиркорликнинг ривожланиши бўйича республикада карвонбоши. Шунингдек, соғликни сақлаш ва таълим муассасаларининг сони бўйича ҳам олдинги қаторда. Ана шу соҳаларда амалга ошириладиган ишлар оз эмас. Шу сабабли, келажакда Жаҳон банки билан келажакда тиғиз иш юритишга шаймиз, – деди ҳоким.

Вилоятимизга уч кунлик иш сафари билан келган мартабали меҳмон минтақада амалга оширилаётган салмоқли ишлар билан танишиб чиққанини айтиб, айниқса, Шимкент шаҳри шиддат билан ривожланаётганига амин бўлганини билдирди.

– Бу йил Жаҳон банки билан Қозоғистон Республикасининг ҳамкорлигига 25 йил тўлади. Ушбу санани муносиб нишонлаб, молиялаштириш дастурининг навбатдаги беш йиллигини якунлаймиз. Шу муносабат билан яқин келажакда молиялаштиришнинг янги дастурини бошлашни мўлжаллаб турибмиз, – деди ўз сўзида Ато Браун.

Учрашув сўнггида вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев Жаҳон банкининг Қозоғистондаги доимий вакили А. Браунга масъулиятли ишида омад ва муваффақият тилади.

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ., 2017-09-27, 20:32 670
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.