26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Узумчиликни ривожлантириш йўллари муҳокамада

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди сармоядорлар билан учрашди. “INVEST IN HAYOT” компаниясининг раҳбарларига минтақадаги сармоявий лойиҳаларни таништирди. Ҳоким ўзбекистонлик йирик компаниялари билан янги тадбиркорлик алоқаларини ўрнатиб, ўзаро самарали муносабатларни ривожлантиришга доим тайёр эканлигини маълум қилди.

Компания агро-логистика билан шуғулланади. Сабзавот ва меваларни сақлаш ва экспорт қилишда етакчи. Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Ҳиндистон, Ливан, Миср, Германия, Қирғизистон, Грузия давлатлари билан фаол иш олиб боришмоқда. Узумнинг турли навлари ва бошқа мева-сабзавотларни хорижга экспорт қилишда агроконсалтинг хизматларини кўрсатади.

Учрашувда компания раҳбарлари билан узумнинг турли навларини етиштирадиган замонавий ниҳолхона ва лаборатория қуриш масаласи муҳокама қилинди. Деҳқон хўжаликларига сердаромад узум кўчатлари етказишни ташкил қилиш, мевани экспорт қилиш лойиҳалари ҳақида фикр юритилди.

Маҳаллий ҳокимлик қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилиб, мутасаддиларга ҳамкорликда иш юритишни топширди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-01-05, 20:37 1146
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.