26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аҳоли бандлиги – турмуш фаровонлиги

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Сўзоқ туманига хизмат сафари доирасида “Қазатомөнеркәсіп-Сауран” ҳиссадорлик жамиятининг ишлаб чиқариш корхонасида бўлди.

Корхона табиий уран, уран оксиди ишлаб чиқариш ва табиий ураннинг кимёвий концентратигача қайта ишлаш жараёнларини амалга оширади. 2006 йилда ташкил этилган компанияда 1000дан зиёд  одам меҳнат қилади. Уларнинг 95 фоизи маҳаллий аҳоли. Вилоят ҳокими корхона раҳбарияти билан қатор муҳим масалаларни муҳокама қилди.

– Маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлашни кучайтириш, биргаликда ижтимоий тадбирлар ташкил этишни тавсия қиламиз. Таълим муассасалари очиш мумкин. У ерда корхонага зарур мутахассисларни тайёрлаш даркор. Дунёнинг йирик корхоналари хайрия тадбирлари ўтказишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу билан аҳолининг фаровон яшаши учун шароит яратилади. Шу боис бу борадаги ишларни кучайтиришни тавсия қиламиз. Ҳамкорликда иш юритайлик, – деди Дархан Сатибалди.

Бундан ташқари, вилоят ҳокими Таукент қасабасидаги “КАТКО” қозоқ-француз қўшма корхонасида бўлди. У 1996 йили ишга туширилган. Ўша йиллардан буён завод давлат сиёсатини амалга ошириб, мамлакатимиз иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшиб келмоқда. Уран ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания минтақадаги ижтимоий лойиҳаларга ҳам ҳомийлик қилмоқда.

Айни пайтда корхона таркибида уран бўлган руда ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, сақлаш каби фаолият турлари билан шуғулланмоқда. 

“КАТКО” 2009 йилдан буён маҳаллий иқтисодиётга 4,8 миллиард тенгедан ортиқ сармоя киритди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-07-19, 22:49 855
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.