26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Венгрия сармоядорлари Туркистонда завод барпо этади

Туркистонга Венгрия мамлакатидан делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди шахсан қабул қилиб, музокаралар олиб борди. Минтақа раҳбари ҳамкорлик ўрнатиш, лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини кўпайтиришдан манфаатдор эканлигини маълум қилди.

Венгриянинг Алматидаги бош консули Саболч Карой Ёке икки давлат ўртасидаги дўстлик ва иқтисодий муносабатлар жуда юксак даражада эканлигини айтиб, Венгрия сармоядорларини Қозоғистонга таклиф қилиш, ёрдам беришга тайёр эканлигини таъкидлади. 

“UBM GROUP” компаниясининг бош директори Хорват Петер илиқ қарши олган вилоят раҳбарига миннатдорчилик билдирди.

– Биз Туркистон вилоятида замонавий омухта ем заводи қуришни режалаштирмоқдамиз. Бу қишлоқ хўжалигининг тараққиётига туртки бўлади. Янги иш ўринлари очилади. Биз ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бошқа лойиҳаларни муҳокама қилишга тайёрмиз, – деди венгриялик сармоядор.

Келгусида Венгрия сармоядори Туркистон вилоятида қатор саноат корхоналари қурилишини бошлайди. 

Мазкур йўналишда ишлар бошлаб юборилди.

2024-07-18, 02:30 832
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.