26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вьетнамлик сармоядорлар – вилоятимизда

“Туркистон шаҳрида халқаро аэропорт барпо этиш, фойдаланиш ҳамда бошқариш” давлат-хусусий ҳамкорлиги шартномасига мувофиқ, қўналғани янада ривожлантириш мақсадида Туркистон вилояти ҳокимлиги томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасов Вьетнам давлатининг йирик сармоядорларидан бири “Sovico Group” компаниясининг раҳбари Фам Нгок Сау ва ўринбосари Ле Мин Туан билан учрашди. Учрашув доирасида аэропортни замонавий тарзда тараққий эттиришга бағишланган таклифлар билдирилди, минтақанинг сайёҳлик соҳасини ривожлантиришга оид ғоялар муҳокама қилинди. Томонлар ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

Туркистоннинг сайёҳлик салоҳиятини ошириб, минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ижобий таъсир кўрсатадиган сармоявий лойиҳалар келгусида ҳам давом эттирилади.

2024-01-23, 04:08 1196
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.