26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Республикада илғор учликка кирди

2023 йилда вилоят иқтисодиётига 972 млрд. тенге сармоя жалб этилиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 126,1 фоизга ортди. Шу жумладан,  хусусий сармоялар 705,1 млрд. тенгени ташкил этган бўлса, бюджет сармоялари – 266,9 млрд. тенгега етди. Ўсиш суръати бўйича вилоятимиз республикада 3-ўринда. Ҳукумат тасдиқлаган режа (908,2 млрд. тенге) 107 фоизга амалга оширилди. 

Мазкур соҳадаги кўрсаткичлар ва лойиҳалар вилоят ҳокими девонининг ҳайъат мажлисида муҳокама қилинди. Минтақа раҳбари Дархан Сатибалди ушбу йўналишдаги тадбирларни янада жонлантириб, янги корхоналар ҳамда иш ўринларини очиш муҳим эканлигини таъкидлади.

Туркистон вилоятининг тадбиркорлик ҳамда саноат бошқармаси раҳбари Нуржигит Мирзахметовнинг айтишича, ўтган йили 126,9 млрд. тенгега 56та сармоявий лойиҳа ишга туширилди. 2024-2027 йилларда амалга ошириладиган, умумий қиймати 3,3 трлн. тенгени ташкил этадиган 173та сармоявий лойиҳанинг жамланмаси шакллантирилди. 

Ўтган йили хорижлик ҳамда маҳаллий компаниялар билан 90дан зиёд учрашув ва музокаралар олиб борилди. Хитой, Ўзбекистон ҳамда Австралия давлатларига тадбиркорлар билан бирга хизмат сафарлари уюштирилди. 

Натижада, янги лойиҳаларни амалга ошириш, фаолият юритаётган заводларни кенгайтиришга 1 трлн. тенгега яқин сармоя жалб қилинмоқда. 

Жорий йилда вилоят делегациясининг Туркия, Россия, Хитой, Ўзбекистон, Эрон ҳамда Вьетнам давлатларига хизмат сафари режалаштирилган. Тадбиркорлик 

субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 27,5 фоизга ўсиб, 1,2 трлн. тенгега етди. Бу – 9 ойнинг кўрсаткичи, 12 ой натижаси билан 1,6 трлн. тенгега етади, деб тахмин қилинмоқда.

Туркистон вилоятида кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, минтақадаги сармоявий аҳволни ҳамда бизнес иқлимини яхшилаш тадбирлари давом этмоқда.

2024-02-01, 03:24 1166
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.