26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тинчлик, интизом – эл тараққиётининг кафолати

Сайрам тумани ҳокими Арман Сабитов туман фахрийлари ҳамда зиёлилари билан учрашди.

– Хабарингиз бор, Сайрам тумани вилоятимизда аҳоли зич жойлашган ҳудуддир. Иқтисодий кўрсаткичларимиз йилдан-йилга юксалмоқда. Бу ютуқларга халқимизнинг фидокорона меҳнати туфайли эришмоқдамиз. Туманимизнинг келгусида янада обод бўлиб, равнақ топишида сизнинг фикрингиз жуда муҳим. Бугун жамиятдаги муаммолар ва бошқа муҳим масалалар ҳақида сўз юритамиз, – деди у.

Тадбирда сўз олган туман фахрийлар кенгаши раиси Илес Айтжан, Қорамурт қишлоғи тўбебийи Абдуғаффор Маннонов, Қайнарбулоқ қишлоғи тўбебийи Уэш Бўрибекули, шунингдек, эл оғалари Ақилбек Қурманбеков ва Сейдуали Темирбаевлар фахрийларнинг жамиятдаги ўрни, миллий қадриятларга эътибор қаратиш ва ёшлар тарбияси ҳақида фикр билдирдилар. Дарҳақиқат, туман аҳолисининг ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш, давлат муассасалари фаолиятини жонлантириш борасида ҳам  амалий таклифлар киритилди.

Арман Сабитули туманнинг келгусидаги тараққиёт режаси билан таништириб, аҳоли фаровонлигини ошириш ва коммунал муаммоларни ҳал этиш борасида амалга оширилаётган тадбирларга тўхталди. 

Учрашувга якун ясаган туман ҳокими билдирилган таклифлар  инобатга олинишини маълум қилди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2024-02-10, 03:03 282
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.