26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бош мақсад – аҳоли фаровонлиги

Аввал хабар берганимиздек, ҚР Парламенти – Қонунчилик палатаси депутатлари халқ билан мулоқот қилиш, одамлар орасида аҳолининг яшаш шароитларини ўрганиш мақсадида ҳудудларда бўлиб, сайловчилар билан очиқ мулоқотлар ўтказмоқда.

ҚР Парламент Мажлисига “Ақ жол” демократик партиясидан сайланган депутат Қазибек Иса Тўлебий туманига хизмат сафари билан ташриф буюриб, давлат дастурлари бўйича Ленгер шаҳри ва қишлоқларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Кўксаёқ қишлоғида аҳоли билан учрашиб, қонунчилик палатасининг фаолияти ва ўтган даврда қабул қилинган қонунлар ҳақида маълумот берди. 

 Ленгер шаҳрида ўтган туман фаоллари билан учрашувда туман ҳокими Тўлеген Телғараев бажарилаётган ишлар ҳақида гапириб, тадбир иштирокчиларини ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи билан таништирди. 

Халқ ноиби учрашув қатнашчиларини Янги Қозоғистоннинг Тараққиёт дастурида мамлакатимизни кейинги 5 йилда ривожлантиришнинг устувор йўналиши ва Президентимиз Мактубида белгиланган мақсадларнинг устуворлиги, жорий йилда амалга оширилиши лозим чора-тадбирлар билан таништирди. Йилнинг бош ҳужжатида белгиланган вазифаларнинг барчаси инсон учун муносиб турмуш шароитини яратишга қаратилганлигига тўхталди.

Депутат тадбиркорларга фаолиятида қандай муаммоларга дуч келаётган бўлса, уларни бартараф этишга ёрдамга тайёрлигини маълум қилди. Юртимизда бизнес вакилларига яратилаётган шароитлар, имкониятлар ҳақида маълумотлар берди.

Самимий ва очиқ мулоқотлар чоғида депутат мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий йўналишларда олиб борилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида йиғилганларга батафсил маълумотлар берди. Фуқаролар томонидан кўтарилган мурожаатларга туман ҳокими ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида ечим изланди.

Туман ҳокими кўтарилган масалалар туман ҳокимлигининг доимий назоратида эканини қайд этди.

Учрашувларда халқ ноибига “Ақ жол” демократик партияси Туркистон вилояти филиали раиси ўринбосари Нурлан Есенбаев ҳамроҳлик қилди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2024-07-06, 02:48 1250
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.