26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тотувлик – бебаҳо неъмат

Қазиғурт туманининг Турбат қишлоқ Маданият уйида “Қозоғистон – тотувлик ва тамаддун маркази” мавзуида тадбир ўтди.

Унда туман ҳокими Азизхан Исмаилов, прокурори Қанат Базарбаев, МХҚ бошлиғи Арман Қанатбаев, Полиция бўлими бошлиғи Алмас Серикбаев, шунингдек, фахрийлар кенгаши аъзолари иштирок этдилар.

Учрашувда туманда истиқомат қилаётган 20га яқин этнос вакилларининг тинч-тотув, ўзаро ҳамжиҳатлик ва осойишталикда ҳаёт кечиришини таъминлаш борасида амалга оширилаётган тадбирлар муҳокама қилинди.

Учрашувда сўз олган жамоат арбоби Фахриддин Қоратоев Давлатимиз раҳбари Қ. Ж. Тўқаев ташаббуси билан элимизда амалга оширилаётган ижобий жараёнларга тўхталиб, Ҳукуматнинг янги таркиби сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишга ишонч билдирди. У мазкур учрашувга таклиф этган туман раҳбарияти ва Турбат қишлоғи фахрийларига миннатдорчилик билдирди.

Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Тўле Ағабеков, туман маслаҳати депутати, ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Жавлон Собитовлар миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш устувор вазифа эканини таъкидлашди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2024-02-15, 20:07 1090
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.