26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги авиақатновлар очилади

Туркистондаги “Ҳазрат Султон” халқаро аэропорти янги йўналишда ривожланади

Туркистон шаҳридаги аэропорт фаолиятини жонлантириш, йўловчилар оқими ва йўналишлар сонини кўпайтириш борасида янги режалар амалга оширилади.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди соҳага мутасадди раҳбарларни қабул қилиб, йиғилиш ўтказди. Уни 

сайёҳлик соҳаси билан мувофиқлаштирган ҳолда ривожлантириш зарурлигини таъкидлаб, масъул раҳбарларга топшириқлар берди.

Бугунги кунда “Ҳазрат Султон” халқаро аэропорти 3та халқаро (Истанбул, Ал-Қувайт, Абу-Даби) ва 7та республика (Астана, Алмати, Ақтов, Ақтўбе, Ўрал, Қарағанди, Қўстанай) йўналишлари бўйича хизмат кўрсатмоқда.

2024 йил 15 март куни “Туркистон–Самарқанд”, “Туркистон–Кўкшетов–Ушарал» (мавсумий) йўналишлари бўйича авиақатновларни йўлга қўйиш режаланмоқда. 

Яқинда Қозоғистон авиакомпаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказиш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, навигация хизматлари учун тегишли ташкилотлар билан шартномалар имзоланади. Аэропортнинг даромадини ошириш мақсадида йўловчилар оқимини 500 мингга етказиш мўлжалланмоқда. 

 

2024-02-15, 20:25 1066
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.