26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Этнослараро бирлик – жамият таянчи

Сайрам тумани ҳокими Арман Сабитов раислигида этномаданият бирлашмалари вакиллари билан учрашув ўтди. Унда тумандаги фуқаролик жамият институтларининг таъсирини кучайтириш, галдаги вазифаларни режалаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирни вилоят “Жамоат тотувлиги” муассасасининг Сайрам туман филиали раҳбари Б. Айтбаев очиб, дастлабки сўзни туман ҳокими Арман Сабитовга берди. Ҳоким ҳудуддаги барқарор ижтимоий-сиёсий вазиятга тўхталиб, миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашда ҳар бир фуқаронинг ўрни алоҳида эканлигини таъкидлади.

– Туманда 8та этномаданият бирлашмаси фаолият юритмоқда, – деди у. – Бу – улкан куч. Сизнинг ёрдамингиз ва ташкилотчилик қобилиятингиз туфайли қатор ишлар амалга оширилди.

Учрашув иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишиб, этнослар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ҳақида фикр алмашдилар.

Йиғилиш якунида туман ҳокими ҳудудда этномаданият бирлашмалар томонидан кўламдор ишлар юритилиши, жумладан, тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга қаратилган маънавий-маърифий, маданий, спорт ва ижтимоий тадбирларни кўплаб ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, у турли этнос вакилларини келгусида туман истиқболи йўлида ҳамжиҳатликда ишлашга чақирди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2024-02-22, 03:00 1614
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.