26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Миллион атиргул

Вилоятимизда гулчилик билан шуғулланаётган деҳқонлар март ойида нишонланадиган Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида лола, атиргул ва нилуфар гулларини савдога чиқаришди.

Сариоғоч тумани иссиқхоналарида маҳсулот етиштираётган деҳқонлар йилнинг тўрт фаслида мамлакатнинг барча ҳудудларига гул етказиб беришмоқда. Шу боис чегара ҳудуди «иссиқхоналар маскани» деб аталмоқда. Унумдор ер, қулай иқлимдан унумли фойдаланган деҳқонлар бир неча хил гулларни етиштирмоқда. Гуллар Алмати, Астана каби йирик шаҳарларга ҳам етказилмоқда. Байрам арафасида гулга талаб ортиши табиий. 

«Алия» деҳқон хўжалигида атиргулнинг «Қора сеҳр» ва «Голланд фридуми» навлари етиштирилади. Иссиқхонанинг майдони 4 гектарни ташкил қилади. 15 йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган деҳқон йилига 20-40 минг дона атиргул сотади.

Қазиғурт туманидаги “Пасека-бал” деҳқон хўжалиги раиси Азизбек Қосимов ҳам гулчиликни ривожлантирмоқда. 

– Ҳар йили 1 миллиондан ортиқ гул сотамиз. Гулзоримизда «Misty Bubbles», «Каталина», «Қора сеҳр» навли атиргулларни етиштирмоқдамиз, – дейди деҳқон.

Азизбек Қосимовнинг айтишича, гуллар Шимкент, Алмати, Қизилўрда шаҳарларига жўнатилмоқда. Уларнинг ўртача нархи 150-170 тенге. Бугунги кунда иссиқхонада 15 киши узлуксиз меҳнат қилмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, республикада барпо этилган иссиқхоналарнинг 70 фоизи вилоятимизга тегишли, умумий ҳажми 1640 гектарни ташкил этади. Ўтган йили иссиқхоналарда 140 минг тонна маҳсулот етиштирилиб, республика аҳолисининг 42 фоизи сабзавот билан таъминланди.     

Вилоят ҳокимининг матубуот хизмати, 2024-03-12, 02:21 666
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.