26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бунёдкорликнинг қизғин палласи

Сўнгги йилларда Туркистон вилоятида кўп қаватли уй-жой бинолари жадал барпо этилмоқда. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди қурилиш майдонларидаги ишлар билан танишди. Қурилиш учун масъул пудратчи компаниялар раҳбарлари билан мулоқотда бўлиб, уларга қатор вазифалар юклади.

Туркистоннинг маъмурий ва тадбиркорлик марказида кўп қаватли уй-жой биноларини жадал қуриш режаланган. Ҳозирги кунда қурилиш ишлари “ЕвроРемонтСервиc”, “Жаңа арна құрылыс” “Shymkent Build”, “PANA QURYLYS GROUP”, “OTAU GROUP” МЧБлар томонидан олиб борилмоқда.

Жорий йилда вилоятда жами 114та кўп қаватли уй-жой биноларини фойдаланишга топширилиш режаланган. Шу жумладан, 41та уй ва 2820та квартира давлат бюджети ҳисобидан қурилмоқда. 73та уй, 3611та квартираларнинг қурилиши хусусий сармоядорлар ҳисобидан ташкил этилмоқда. 2023 йилда вилоятимизда 87та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. Шу шумладан, 57та уй ва 3051та квартира давлат бюджети ҳисобидан, 30та уй ва 300та квартира хусусий тадбиркорлар ҳисобидан фойдаланишга топширилган. 

Умумий ҳисобда 900 минг квадрат метрга яқин уй-жой фойдаланишга топширилиб, 3 мингга яқин оила янги квартираларга эга бўлди. Шунингдек, 55та уй-жой биноси ҳам тўлиқ таъмирланди.

2024-04-01, 20:34 656
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.