26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бирга – кучлимиз!

Давлатнинг давлатлиги, халқнинг халқлиги оғир пайтларда билинади. Мамлакатимизнинг ўнта ҳудудида табиий-техноген офатлар юз берди. Шу муносабат билан Давлат раҳбари сув тошқини оқибатида юзага келган оғир вазият юзасидан Қозоғистон халқига мурожаат йўллади.

Президент таъкидлаганидек, табиий офат натижасида сўнгги 80 йил ичида кузатилмаган тошқин юзага келди.

Президент тошқин оқибатларини бартараф этиш борасида Ҳукумат томонидан тадбирлар кўрилаётганини таъкидлаб, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига барча имкониятларни ишга солишни топширди. 

Вазият ўта мураккаб бўлса-да, Қасим-Жўмарт Тўқаев тошқиндан талафот кўрган барча фуқароларга моддий зарарнинг давлат томонидан тўлиқ қопланишини, уларга молиявий ва моддий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. Шу кунларда тошқин хавфи мавжуд ҳудудларда 9,95 мингдан зиёд ҚХА кўнгиллилари фаолият юритмоқда.

Минтақавий ҚХА вакиллари томонидан жабрланганларга 241 тонна озиқ-овқат ва энг зарур буюмлар жўнатилди. Шунингдек, 43та юк автомашиналарида (ўрта ва оғир юк автомобиллари ва бошқалар) инсонпарварлик ёрдами йўлланди, 24та махсус техника (экскаватор, “КамАЗ”, самосвал ва бошқалар) сафарбар этилди. Умумий ҳисобда 334,0 миллион тенгедан зиёд хайрия ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди. Давлат раҳбарининг фармойиши билан табиий офатга қарши кураш учун Мудофаа вазирлигининг қўшимча ҳарбий кучлари сафарбар этилмоқда. 

Юз берган табиий офатлар эл-юртимизнинг иродасини синовдан ўтказмоқда. Халқимизнинг букилмас иродаси, фидокорона меҳнати ва матонати, аҳоли ва давлат органларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли мавжуд қийинчиликларни мардона енгиб ўтишимизга ишончим комил.

Алишер СОТВОЛДИЕВ, ҚР Парламент Сенати депутати., 2024-04-11, 01:53 3586
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.