26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элнинг қудрати олиму фузалолари билан ўлчанади

Илму фани тараққий топган давлатнинг, юртнинг дунё харитасида ўз ўрнига эга бўлиши муқаррар.

Шимкентлик таниқли олим, онколог шифокор, Онкология марказининг кимё билан даволаш ва эндоваскуляр онкология бўлими мудири, PhD докторанти, соғликни сақлаш соҳасини ташкил этиш бўйича магистр, «Илмий истиқбол» халқаро илмий журнали таҳрир ҳайъати аъзоси, Лондонда ўтган «Prezentis” 3-Халқаро онкология анжумани ташкилий қўмитаси аъзоси Даврон Исаматов 5-6 октябрь кунлари Япониянинг Токио шаҳрида Онкология соҳасида даволашнинг янги технологияларини жорий этишга бағишланган 3-Халқаро Конгрессда иштирок этиб, маъруза қилди, ўз билими ва тажрибалари билан ўртоқлашди. 

Ушбу йирик ва нуфузли анжуманда АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Туркия, Ироқ, Қатар, Филиппин, Буюк Британия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Эфиопия, Замбия ва яна қатор давлатларнинг етакчи мутахассислари, таниқли шифокор-олимлари иштирок этиб, онкология соҳасидаги бой илмий тажриба ва тиббий-клиник амалиётлар борасида ўзаро ўртоқлашдилар. Юртимизнинг ягона вакили сифатида иккита илмий маърузаси билан иштирок этган Даврон Рашид ўғлининг чиқиши илмий доира вакиллари томонидан юксак баҳоланиб, эътирофга сазовор бўлди. Бу эса юртимизда тиббиётнинг, айниқса, онкология соҳасининг тобора ривожланиб бораётганидан далолатдир. 

 Эл-юрт фахри, саломатлик посбони – онколог олим Даврон Исаматов ҳали узоқ йиллар соғликни сақлаш соҳасидаги муваффақиятли фаолияти билан хастадиллар дардини аритаверишига, илм-фан соҳасида янада янги ва юксак чўққиларни забт этаверишига ишонамиз.

Етук олиму фузалоларимиз сафи кенгайгани туфайли халқимиз бахтли-саодатли ҳаёт кечираверади.

«Жанубий Қозоғистон» мухбири, 2026-10-19, 23:32 79
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.