26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат раҳбари қутқарувчиларни касб байрами билан табриклади

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Қутқарувчилар кунига бағишланган тантанали маросимда иштирок этиб, фавқулодда вазиятлар соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади ҳамда бир гуруҳ фидойи мутахассисларни давлат мукофотлари билан тақдирлади.

Давлат раҳбари қутқарувчи касби инсон ҳаётини асраш, одамларни турли хавф-хатарлардан муҳофаза қилиш ва мушкул вазиятдагиларга ёрдам қўлини чўзишдек эзгу мақсадларни мужассам этган шарафли касб эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари халқ томонидан «тинчлик даври қаҳрамонлари» деб бежиз аталмайди.

– Қутқарувчи, аввало, Ватан тақдирига бефарқ бўлмаган фидойи инсон ва юқори малакали мутахассисдир. Бу мураккаб касбни фақат руҳан кучли, жасур ва масъулиятли кишилар танлайди, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Президент сўнгги беш йилда мамлакат қутқарувчилари 75 мингдан зиёд тезкор чақирувга жавоб бериб, қарийб 240 минг нафар фуқарога ёрдам кўрсатганини маълум қилди. Соҳада табиий офатларнинг олдини олиш, замонавий технологиялар ва сунъий идрокдан фойдаланиш, моддий-техник базани мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги уч йилда қарийб 3 мингта махсус техника, жумладан, замонавий самолёт ва вертолётлар, турли мақсадларга мўлжалланган кемалар харид қилинди. Шунингдек, қарийб 60та ёнғин депоси ва қутқарув станцияси барпо этилди.

Қишлоқларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган «Ауыл құтқарушылары» ташаббуси доирасида сўнгги икки йилда қарийб 300та ёнғинга қарши кураш бекати барпо этилди. Бу орқали 450га яқин ёнғиннинг олди олинган. Президент мазкур тажрибани барча ҳудудларда кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Давлат раҳбари қутқарувчиларни замонавий технологияларни пухта эгаллаган, ҳар қандай мураккаб вазиятда тез ва тўғри қарор қабул қила оладиган юқори малакали мутахассислар сифатида тайёрлаш муҳимлигини қайд этди. Айниқса, учувчисиз ва автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланиш юзасидан янги билим ва кўникмаларга эҳтиёж ортиб бораётганини айтди.

Шу билан бирга, Президент хавфсизлик фақат қутқарув хизматларининг вазифаси эмаслигини таъкидлади. Унинг фикрича, кўплаб бахтсиз ҳодисаларга инсонларнинг бепарволиги ва масъулиятсизлиги сабаб бўлади. Шу боис жамиятда интизом, ҳушёрлик, масъулият ва ўзаро ёрдам маданиятини юксалтириш, ёш авлодда қонунга ва тартиб-интизомга ҳурматни шакллантириш муҳим.

Тантанали маросим якунида Қасим-Жўмарт Тўқаев хизмат вазифасини бажариш чоғида жасорат ва фидойилик кўрсатган бир гуруҳ фуқароларга давлат мукофотларини топширди.                       

Akorda.kz., 2026-10-21, 23:48 71
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.