26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қасим-Жўмарт Тўқаев Ереванда COP17 доирасидаги Биохилма-хилликни сақлаш бўйича етакчилар саммитида нутқ сўзлади

Тадбирда Давлат раҳбари Қозоғистоннинг ноёб турларни муҳофаза қилиш ва биохилма-хилликни сақлаш бўйича халқаро жамғарма тузиш ташаббусига тўхталди.

– Ҳужжат алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тармоғини кенгайтиришни назарда тутади. Бундан ташқари, Миллий генетик биохилма-хиллик банкини ташкил этишга киришдик. Қозоғистон минтақавий даражада табиатни муҳофаза қилиш тадбирларида фаол иштирок этмоқда. Жорий йил апрель ойида Астанада Минтақавий экологик саммит ўтди. Йиғилиш якунлари юзасидан Марказий Осиёда экологик ҳамкорлик тўғрисидаги Астана декларацияси қабул қилинди. Унда Қозоғистон Каспий денгизининг сув захираларини сақлашга қаратилган халқаро дастур қабул қилиш ташаббусини илгари сурди, – деди Президент.

Қасим-Жўмарт Тўқаев ҳамкорликдаги тадбирларнинг бир нечта йўналишини белгилаб берди. Давлат раҳбарининг фикрича, сув захираларини бошқариш соҳасида мустаҳкам ҳамкорлик зарур.

– Ўтган йили Қозоғистон БМТ тизими доирасида Халқаро сув ташкилотини тузишни таклиф қилди. Ушбу лойиҳада Марказий Осиё мамлакатлари учун умумий аҳамиятга эга бўлиб, унда барча манфаатдор давлатлар иштирок этади. Мақсад – халқаро миқёсда сув хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, дарёлар, кўллар ва сув-ботқоқ ҳудудларининг ҳолатига боғлиқ бўлган табиий экотизимларни муҳофаза қилиш, – деди у.

Akorda.kz, 2026-10-19, 23:28 81
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.