26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ижтимоий ҳимоя: ҳуқуқлар, имтиёзлар, имкониятлар

Вилоят аҳолисига кўрсатилаётган ижтимоий ёрдам, пенсия ва нафақалар тайинлаш тартиби, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасини тартибга солиш ва назорат қилиш қўмитасининг вилоят бўйича департаменти раҳбари Бегман Нурмаханов билан суҳбатлашдик.

Ижтимоий ҳимоя соҳаси фаолияти инсон ҳаёти ва аҳоли фаровонлиги билан бевосита боғлиқ. Илгари пенсия ва нафақалар тайинлаш каби барча ишлар бир бўлим зиммасига юкланган эди. Шу сабабли иш жараёни анча мураккаб бўлган. Бугун эса ахборот технологиялари даври. Барча жараёнлар рақамлаштирилган. Департаментнинг асосий вазифаси – вилоятда ижтимоий ҳимоя соҳасини созлаш ва назорат қилиш. Бу борада уч йўналиш бўйича иш олиб борилади.

Биринчиси – пенсия ва ижтимоий нафақаларни тайинлаш ҳамда тўланишини таъминлаш.

Иккинчиси – тиббий-ижтимоий экспертиза ўтказиш. Унда шахснинг ногиронлик ва меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси белгиланади, шунингдек, унинг ижтимоий ҳимоя чораларига бўлган эҳтиёжи аниқланади.

Учинчиси – ижтимоий ҳимоя соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш. Бу йўналишда имконияти чекланган фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилади.

Бугунги кунда вилоят ҳудудида 786 576 нафар фуқаро ижтимоий тўловлар олувчиси ҳисобланади. Уларнинг 213 086 нафари ёшга доир пенсия, 194 135 нафари базавий пенсия, 379 355 нафари эса нафақа олади.

Шунингдек, 75 972 нафар шахсга ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаси тайинланган. Боқувчисини йўқотганлик ҳолати бўйича 20 611 нафар фуқаро давлат ижтимоий нафақасини олади. Уларнинг 13 013 нафари махсус давлат нафақаси олувчилар ҳисобланади.

Бола туғилганида бериладиган бир марталик нафақа 3375 нафар онага берилган бўлса, бола бир ярим ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун 25 227 нафар фуқарога нафақа тўланмоқда. Кўп болали оилаларга бериладиган нафақа 121374 нафар онага берилади.

“Алтын алқа”, “Күміс алқа” нишонлари билан тақдирланган ёки илгари “Батыр ана” унвонига сазовор бўлган, 1 ва 2-даражали “Ана даңқы” ордени билан тақдирланган оналарга бериладиган давлат нафақасини олувчилар сони 68045 нафарни ташкил этади.

Ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган 15 028 нафар шахсга ҳам нафақа тўланмоқда. 

2026 йилнинг 9 ойи давомида жами 25 343 нафар шахс тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказилди. Уларнинг 5041 нафарига жорий йилнинг шу даврида биринчи марта ногиронлик белгиланди.

Илк бор ногиронлиги белгиланган катталар орасида биринчи ўринда қон айланиш тизими касалликлари (30,3 фоиз), иккинчи ўринда хавфли ўсмалар (17,4 фоиз), учинчи ўринда эса жароҳатланишнинг барча турлари (8,3 фоиз) эгаллайди.

18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болалар орасида эса биринчи ўринни асаб тизими хасталиклари (26,3 фоиз), иккинчи ўринни туғма ривожланиш аномалиялари (21,7 фоиз), учинчи ўринни руҳий ва хулқ-атвор бузилишлари (20,7 фоиз) эгаллайди.

Ҳисобот даврида жами 16 541 нафар шахс қайта тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 15 819 нафари ногирон деб топилди.

Вилоят бўйича жорий йилнинг 9 ойи давомида сиртдан тиббий кўрикдан ўтказиш орқали 11239 нафар фуқарога уларнинг бевосита мурожаатисиз давлат хизмати кўрсатилди. 

Тиббий-ижтимоий экспертизанинг Услубият ва назорат бўлимида 2026 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича жами 213та шикоят кўриб чиқилди.

Департамент фаолиятининг учинчи йўналиши – аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш.

Шу мақсадда жами 63та текширув ўтказилди. Шундан 32таси профилактик назорат, 30таси режадан ташқари текширув. 

Жорий йилда вазирликнинг режасига мувофиқ, ногиронлиги бўлган шахсларнинг қобилиятларини ривожлантириш ва йўқолган имкониятларни тиклашга қаратилган якка тартибдаги дастурларнинг ижросини таъминлаш даражасини 89 фоизга етказиш вазифаси белгиланган.

“Е-Собес” ахборот тизими маълумотларига кўра, вилоятда реабилитациянинг техник воситалари ва ижтимоий хизматларга муҳтож 77634 нафар шахснинг 56 495 нафари зарур воситалар билан таъминланган. Натижада, режа 72,8 фоизга бажарилган.

Бундан ташқари, ногиронлар учун ижтимоий инфратузилма қулайлигини яхшилаш мақсадида 3700та иншоотни мослаштириш тадбирлари олиб борилди. 

Шунингдек, вазирлик томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2026 йил 1 июлдан бошлаб Қурилиш кодексига мувофиқ, Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида созлаш ва назорат қўмитасининг ҳудудий департаментларига янги фойдаланишга топширилаётган иншоотларнинг ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайлик яратиш талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги декларацияларни келишиш вазифаси юклатилди.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2026-10-20, 00:08 62
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.