26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қутқарувчиларга юксак эҳтиром

Туркистон шаҳридаги “Конгресс холл” мажмуасида 19 октябрь – Қутқарувчилар кунига бағишланган тадбир ўтди. Унда вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров, соҳа мутахассислари ва фахрийлари, қутқарувчилар иштирок этди.

Даставвал, махсус техникалар кўргазмаси билан танишган вилоят ҳокими байрам тантанасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш йўлида хизмат қилаётган қутқарувчиларни касбий байрами билан табриклади.

– Қутқарувчи касби – инсон ҳаётини асрайдиган, жасорат, юксак касбий маҳорат ва метин интизомни талаб этадиган хизмат. Сизларни давлатимиз фаровонлиги йўлидаги масъулиятли хизматингиз ва меҳнатингизни қадрлайман, – деди Нуралхан Кўшеров. Сўнг вилоят ҳокими соҳанинг бир гуруҳ илғор ходимларини тақдирлади.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар департаменти раҳбари, полковник Бағдат Чайзада ҳам соҳа мутахассисларининг масъулиятли хизматига тўхталиб, бир гуруҳ пешқадам ходимларга мукофотлар топширди.

Байрам концерт дастурига уланиб кетди. Санъаткорлар ватанпарварлик руҳидаги қўшиқларни ижро этиб, томошабинларга хушкайфият бағишлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-10-21, 23:47 88
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.