26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ички сиёсатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров раислигида ўтказилган девон йиғилишида ички сиёсат соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари ва навбатдаги вазифалар муҳокама қилинди. Вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари Жанар Бектаева соҳанинг устувор йўналишлари ва янги ташаббуслар ҳақида ахборот берди.

Йиғилишда фуқаролик жамияти тизимлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, миллий ва давлат байрамларини мазмунли ташкил этиш, миллатлараро тотувликни ривожлантириш ҳамда ички сиёсат соҳасидаги ишларни такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, вилоят ички сиёсат ва жамоатчилик қадриятларини ривожлантиришнинг 2026-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси тақдим этилди. «Тұран төріндегі текті өлке» ғоясига асосланган ҳужжат вилоятнинг тарихий-маданий меросини тарғиб этиш, китобхонлик маданиятини шакллантириш, ҳалол меҳнат ва озодалик қадриятларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Йиғилишда ички сиёсат соҳасидаги кадрлар масаласи ва бошқарма тузилмасини такомиллаштириш зарурати ҳам муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими масъул бошқарма раҳбари, туман ва шаҳар ҳокимликларига ички сиёсат соҳасидаги ишларни тизимли ташкил этиш, фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда ахборот-тушунтириш ишлари сифатини ошириш юзасидан топшириқлар берди. Шунингдек, минтақанинг жамоатчилик қадриятларини тарғиб этиш ва концепцияда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-10-15, 22:20 20
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.