26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кафтдек ер мўъжизаси

Бош вазир ўринбосари Серик Жуманғарин Туркистон вилоятининг Сариоғоч туманидаги иссиқхоналар соҳиблари билан долзарб масалаларни муҳокама қилди. Учрашувда Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Ермек Кенжеханули, туман ҳокими Арман Абдуллаев иштирок этди.

Қозоғистондаги барча иссиқхоналарнинг 70 фоиздан зиёди Туркистон вилоятида жойлашган. Май ойи бошида иссиқхонада қулупнай етиштирувчилар мамлакат бозорига кираётган импорт ва арзон резаворларнинг кўплиги масаласини кўтаришди. Деҳқонларвазир ўринбосарига хориждан келтирилаётган арзон резаворлар туфайли маҳаллий деҳқонлар касодга учраётганини маълум қилишди. Тегисшил қишлоғида Серик Жуманғарин иссиқхона соҳиблари билан учрашди.

«Абдураман» деҳқон хўжалигининг раҳбари Аширафи Шимбергенов умумий майдони 33 гектар бўлган очиқ ва ёпиқ майдонларда қулупнай етиштириш лойиҳасига 300 миллион тенге сармоя киритди. Замонавий технология асосида барпо этилган иссиқхонанинг майдони 5,5 гектарни ташкил этади. Технологиянинг ўзига хослиги шундаки, у қуёш нурларидан фойдаланади ва махсус ёпинғич ёрдамида иситилади, натижада етиштирилган маҳсулот таннархи бошқа иссиқхоналарга қараганда 3 баравар арзонга тушади.

Шимбергеновнинг сўзларига кўра, ушбу технология Хитой ва Кореяда кенг қўлланилади ва помидор, бодринг ҳамда бошқа иссиқхона экинларини етиштириш харажатларини камайтиради.

Бош вазир ўринбосари билан учрашувда деҳқон хўжалиги раҳбари ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун сармоявий субсидия ололмаётганини айтди.

Серик Жуманғарин таклифларни тинглаб, масалаларни мутасадди давлат органлари билан биргаликда кўриб чиқиш ва қарор қабул қилишга ваъда берди.

Сариоғоч туманиҳокиминингматбуот хизмати, 2024-05-25, 03:50 436
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.