26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юқори сифатли ёнилғи ишлаб чиқарилади

Шимкент нефтни қайта ишлаш заводини янгилаш лойи­ҳасининг дастлабки босқичи якунланди. Натижада заводда ишлаб чиқарилаётган ёнилғи сифати Евро-4 ва Евро-5 экологик андазага кўчди. 

Тарихий воқеага бағишланган тантанада Хитой Халқ Республикасининг CNPC компанияси бош директори Биан Дижи ҳамда Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев иштирок этиб, минтақа раҳбари завод фаолиятига муваффақият тилади.

– Элбоши жорий йилги Мактубида элимизни нефть маҳсулотлари билан таъминлашга жид­дий эътибор зарур, деб таъкидлаган эди. Шу топшириққа мувофиқ, Шимкент нефтни қайта ишлаш заводида янгилаш тадбирлари юритилди.  Бу “Жадаллаштирилган индустриявий-иннова­циявий тараққиёт” давлат дастури доирасида амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда мазкур дастур доирасида Қозоғистоннинг учта йирик нефтни қайта ишлаш заводларида янгилаш ва қайта  таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бугун биринчи босқичнинг амалга оширилишига гувоҳ бўлиб турибмиз, – деди минтақа раҳбари.

Икки босқичдан иборат Шимкент нефтни қайта ишлаш заводини янгилаш лойиҳасининг бош пудратчиси – хитойлик СРЕСС компанияси. Лойиҳани амалга оширишда 30дан зиёд маҳаллий пудратчи компаниялар жалб этилган. Бугунги кунда завод акциялари “ҚазМунайГаз” ҳамда хитойлик CNPC компанияларига тегишли.

Янгилаш тадбирларининг дастлабки босқи­чида заводда хомашёни цистернага аниқ қуйиш, шунингдек, қуввати йилига 1,5 млн. тонна дизель ёнилғисини тозалайдиган ҳамда йилига 4 минг тонна олтингугурт ишлаб чиқарадиган ускуналар ҳам ишга туширилди. Таъкидлаш жоизки, инновациявий технологиялар автомат тарзда бошқарилади. Шимкент нефтни қайта ишлаш заводида ички, шунингдек, ташқи бозорларга йилига  4 млн. тоннадан зиёд нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш кўзда тутилган. 

Лойиҳанинг иккинчи босқичи 2018 йилнинг сентябрь ойида якунланиши кўзда тутилган.

 

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-07-04, 20:43 979
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.