26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон Халқ Кенгаши – жамият ва давлат ўртасидаги янги мулоқот майдони

Қозоғистоннинг янги конституциявий моделида Қозоғистон Халқ Кенгашини ташкил этиш жамоатчилик иштирокининг янги шаклини қарор топтиришга хизмат қиладиган муҳим институтлардан бири бўлмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Қонунчилик ва ҳуқуқий ахборот институти етакчи илмий ходими Дархан Тўкеев фикр билдирди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Кенгашнинг ўзига хос жиҳати Қозоғистон халқи манфаатларини ифодаловчи олий маслаҳат органи сифатида белгиланишидадир.

– Айни пайтда Қозоғистон Халқ Кенгашининг ролини давлат ҳокимияти органлари ёки Қурултой билан тенглаштириб бўлмайди. Кенгашнинг асосий вазифаси жамиятда шаклланаётган турли фикр, таклиф ва ташаббусларни тизимлаштириш ҳамда уларни давлат сиёсати ва қонун ижодкорлиги жараёнидаги муҳокамаларга етказишдан иборат. Шу жиҳатдан Кенгаш фуқаролик жамияти ва давлат институтлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайдиган мулоқот майдони сифатида намоён бўлади, – деди Дархан Тўкеев.

Унинг айтишича, Кенгаш таркибини шакллантириш тамойили ҳам унинг жамоатчиликка хос хусусиятини белгилайди.

Унинг таркибига этномаданият бирлашмалари, жамоат бирлашмалари ва нотижорат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, ҳудудлардаги маслаҳатлар ҳамда жамоат кенгашлари тавсия этган фуқаролар киритилади. Жами 126 нафар аъзодан иборат бўладиган ушбу таркиб жамият ҳаётининг турли соҳаларида фаол бўлган фуқароларнинг фикрларини бир майдонда жамлаш имконини беради.

Дархан Тўкеев янги институтнинг муҳим жиҳатларидан бири жамоатчилик билан мулоқотни доимий ва тизимли тусга киритиш имконияти эканини қайд этди.

– Жамиятнинг давлат қарорларини қабул қилишдаги иштироки аввал ҳам турли жамоат кенгашлари, экспертлик майдонлари, фуқаролик ташаббуслари ва бошқа дастаклар орқали таъминлаб келинган. Қозоғистон Халқ Кенгаши эса бу ҳамкорликни умуммиллий даражада тизимлаштиришга қаратилган янги конституциявий майдон сифатида намоён бўлмоқда, – деди у.

Мутахассис Кенгашнинг қонун ижодкорлиги жараёнида иштирок этиш имконияти унинг амалий аҳамиятини янада оширишини таъкидлади. Унинг Қурултойга қонун лойиҳаларини киритиш ҳуқуқига эга бўлиши жамиятда кўтарилаётган долзарб масалаларни ҳуқуқий даражада кўриб чиқиш имконини беради. Бу, шунингдек, фуқаролик жамияти вакилларининг фақат фикр билдириши билан чекланиб қолмасдан, аниқ қонунчилик ташаббусларини илгари суришига йўл очади.

Шу билан бирга, янги институтнинг самарадорлиги фақат унинг қонунчиликдаги мақоми билан эмас, балки амалий фаолияти билан белгиланади.

– Бу ерда бир неча масала муҳим. Аввало, Кенгаш аъзоларининг жамиятдаги ҳақиқий эҳтиёж ва талабларни қай даражада тўлиқ етказа олиши. Иккинчидан, Кенгаш тавсияларининг давлат органлари томонидан кўриб чиқилиши ва инобатга олиниши. Учинчидан, қабул қилинган қарор ва таклифлар юзасидан жамиятга очиқ ҳамда мунтазам равишда ахборот бериб борилиши зарур. Шу боис Қозоғистон Халқ Кенгашининг вазифасини фақат жамоатчилик фикрини ифодалаш билан чеклаб бўлмайди. Унинг муҳим вазифаси – турли қарашларни бир нуқтада бирлаштириш, фикрлар хилма-хиллигини конструктив мулоқотга айлантириш ва жамият таклифларини аниқ давлат қарорлари билан боғлайдиган механизмни шакллантиришдир, – деди Дархан Тўкеев.

Мутахассиснинг фикрича, Қозоғистон Халқ Кенгашининг ташкил этилиши давлат ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорликда янги босқични бошлаб беради.

– Кенгашнинг салоҳияти нафақат жамиятдаги турли қатламлар овозини эшиттириш, балки билдирилган фикрларнинг давлат сиёсати ва қонунчилик жараёнларига қай даражада самарали таъсир кўрсата олиши билан баҳоланади. Шу нуқтаи назардан, Қозоғистон Халқ Кенгаши жамоатчилик фикрини жамлайдигангина эмас, балки уни давлат қарорларини қабул қилиш жараёни билан боғлайдиган институционал кўприк сифатида ҳам аҳамиятли, – дея хулоса қилди Дархан Тўкеев.                                         

«Егемен Қазақстан», 2026-09-23, 08:16 14
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.