26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқ дарди тингланса, ечим топилади

Давлат раҳбарининг фармонига мувофиқ, вилоят ҳокимларига барча туманлар аҳолиси билан учрашиб, мавжуд муаммоларни очиқ мулоқот асосида ҳал этиш вазифаси юклатилган. Шу мақсадда вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров Тўлебий тумани аҳолиси билан учрашиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади, саволларига жавоб берди.

Мулоқотда туманнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти кўрсаткичлари, амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими ўз сўзида Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг «Янги тарихий босқичдаги Қозоғистоннинг долзарб вазифалари» номли Мактубида белгиланган устувор йўналишларга алоҳида тўхталди.

– Давлат раҳбари Мактубида иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ислоҳотларни давом эттириш билан бир қаторда, инфратузилмани яхшилаш, барча ҳудудларда кенг кўламли қурилиш ишларини бошлаш ва жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади. Бу вазифаларни амалга оширишда ҳудудлар зиммасига улкан масъулият юкланади. Асосий мақсадимиз – сармояларни жалб этиш, янги иш ўринларини яратиш, ижтимоий инфратузилмани такомиллаштириш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилаш. Бугунги учрашувда шу йўналишдаги ишларимизни таҳлил қилиб, олдинда турган вазифаларни белгилаймиз, муаммоларингизни очиқ муҳокама қиламиз, – деди Нуралхан Кўшеров.

2026 йилнинг тўққиз ойида Тўлебий туманининг ялпи ҳудудий маҳсулоти 146 миллиард тенгени ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 109,8 фоизга ошди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 55,3 миллиард тенгега етди, жисмоний ҳажм индекси эса 104,1 фоизни ташкил қилди.

Шу жумладан, қайта ишлаш саноатида 49,7 миллиард тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Асосий капиталга йўналтирилган сармоялар ҳажми 37,4 миллиард тенге, қурилиш ишлари 15,1 миллиард тенге бўлди. Фойдаланишга топширилган уй-жойлар майдони 34,8 минг квадрат метрга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми эса 45,9 миллиард тенгега етди.

 «Қишлоқ – юрт бешиги» лойиҳаси доирасида ўтган йили туманнинг 11та аҳоли манзилида умумий қиймати 1,2 миллиард тенгени ташкил этувчи еттита лойиҳа амалга оширилди.

Балдиберек, Жанакуш, Тоғойна, Жанажўл, Киелитас, Дўстлик, Интимақ, Биркўлик аҳоли манзилларида 14та кўча – 16,8 чақирим йўлни асфальтлаш учун 484,4 миллион тенге ажратилган. Шунингдек, Бейнеткеш қишлоғига олиб борувчи КХТЛ-30 туман аҳамиятидаги 4,4 чақирим йўлни таъмирлашга 291,3 миллион тенге сарфланди. Натижада тумандаги яхши ва қониқарли ҳолатдаги йўллар улуши 95,2 фоизга етди.

Бундан ташқари, Кўксаёқ қишлоғида спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди. Мўминай аҳоли манзилидаги спорт мажмуаси қурилиши эса декабрь ойида якунланади.

Жорий йилда Зағамбар аҳоли манзилидаги мактаб тубдан таъмирланди. Интимақ аҳоли манзилида 150 ўринли янги мактаб қурилиб, 1 сентябрь куни фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, Кўксаёқ ва Тасариқ қишлоқларида электр тармоқларини узатиш ва трансформаторлар ўрнатиш ишлари йил охиригача якунланади.

Туманда ичимли сув таъминотини яхшилашга қаратилган умумий қиймати 11,6 миллиард тенгелик еттита йирик инфратузилма лойиҳаси амалга оширилмоқда. Абай, Ақбастау, Маданий, Кенесарық, 1-Мамир аҳоли манзилларида сув қувурларини қуриш, Балдиберек қишлоғида сув тозалаш иншоотини барпо этиш ҳамда Ленгер шаҳридаги ичимли сув муаммосини ҳал қилиш учун 1,1 миллиард тенге ажратилган.

Бундан ташқари, 2027 йилда «Энергетика ва коммунал шўъбани замонавийлаштириш» миллий лойиҳаси доирасида Юқори Қасқасу аҳоли манзилида сув қувури қурилиши режалаштирилган.

«Қишлоқ омонати» дастури доирасида 67та лойиҳага 574 миллион тенге йўналтирилди. Ленгер шаҳрида Тўле бий музейи қурилишини якунлаш учун вилоят бюджетидан маблағ ажратилиб, иншоот фойдаланишга топширилди. Киелитас аҳоли манзилидаги маданият уйи қурилишини тугаллаш учун ҳам вилоят бюджетидан 100 миллион тенге ажратилди. Ушбу иншоотни декабрь ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Учрашувда ўтган йили аҳоли билан мулоқот чоғида илгари сурилган масалаларнинг ижроси ҳам кўриб чиқилди. 12та мурожаатдан 11таси ҳал этилган. Қолган бир масала юзасидан ишлар давом этмоқда.

Йиғилишда туман ҳокими Еркеғали Алимқулов ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режалар ҳақида ахборот берди.

Учрашув якунида аҳоли вакиллари ўзларини қизиқтирган масалаларни кўтариб, таклифларини илгари сурди. Вилоят ҳокими уларнинг саволларига жавоб бериб, муаммоларнинг ҳал этилишини шахсан назоратга олишини маълум қилди.

***

Сўнг вилоят раҳбари Нуралхан Кўшеров фуқароларни шахсий масалалар бўйича қабул қилиб, уларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади.

Қабул давомида аҳоли вакиллари ҳудудлардаги долзарб масалаларни кўтариб, инфратузилмани яхшилаш, йўлларни таъмирлаш, мобил алоқа ва интернет сифатини яхшилаш, ер участкалари ажратиш юзасидан мурожаат қилди. Шунингдек, тадбиркорлик, спорт ва уй-жой масалалари юзасидан ҳам таклифлар билдирилди.

Нуралхан Кўшеров ҳар бир мурожаат муҳимлигини таъкидлаб, масъул бошқармалар ва туман ҳокимлигига кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганишни топширди. 

Фуқаролар мурожаатларини қонун доирасида кўриб чиқиш ва уларни ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар белгилаш вазифаси масъулларга юклатилди. Айрим масалалар шу жойнинг ўзида ҳал этилди.

Отабой РАҲИМҒОЗИЕВ, 2026-11-17, 00:37 54
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.