26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сўзоқдаги қишлоқлар газлаштирилди

Сўзоқ туманидаги Жартитўбе қишлоғи табиий газга уланди. Энди қишлоқдаги 680та абонент, яъни 4 мингдан зиёд аҳоли “зангори олов”дан фойдаланади. Бу аҳоли турмуш сифатини ошириш, қишлоқларнинг муҳандислик инфратузилмасини янгилаш йўналишида амалга оширилаётган ишларнинг натижасидир.

Аҳолининг қувончига шерик бўлиш мақсадида вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров Жартитўбе қишлоғига ташриф буюриб, фуқароларни табиий газнинг ишга туширилиши билан табриклади.

– Бугун аҳоли узоқ кутган “зангори олов” етиб келди. Барчангизни ушбу қувончли воқеа билан чин қалбдан табриклайман! Давлат раҳбари қишлоқларнинг ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Президент топшириғи асосида минтақада қишлоқларни газлаштириш тизимли равишда олиб борилмоқда, – деди ҳоким.

Жартитўбе қишлоғини газлаштириш Сўзоқ тумани уй-жой коммунал хўжалиги, йўловчилар транспорти ва автомобиль йўллари бўлимининг буюртмаси асосида амалга оширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 1,8 миллиард тенгени ташкил этади. Жумладан, республика бюджетидан – 800 миллион тенге, вилоят бюджетидан – 800 миллион тенге, маҳаллий бюджетдан эса 200 миллион тенге ажратилган.

Умуман, 2025 йилда вилоят бўйича қишлоқларни газ билан таъминловчи 87та иншоот қурилиши бошланиб, уларнинг 45таси якунланди. 102 минг аҳоли истиқомат қилаётган 41та қишлоққа “зангори олов” етказиб берилди.

2026-09-19, 03:18 26
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.