26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Устозларга эҳтиром

Қ. Жандарбеков номидаги Сайрам туман Маданият уйида 5 октябрь – Устозлар кунига бағишлаб «Устозга ҳурмат – авлодларга ибрат» мавзуида тадбир ўтди. Тантанага ташриф буюрган меҳмонлар даҳлизда 1-сонли Сайрам болалар мусиқа мактабининг миллий чолғу асбоблари дастаси ижросидаги куй садолари остида кутиб олинди. 

Тадбир Райимбек Сейтметов номидаги Туркистон вилояти мусиқали драма театри артистлари намойиш этган «Миллат устозлари» саҳна кўриниши билан бошланди. Шундан сўнг Ш. Қалдаяқов номидаги вилоят филармониясининг «Ясси» гуруҳи «Турон рақси»ни ижро этиб, барчага кўтаринки кайфият бағишлади. 

Туман ҳокими Мадияр Ўразалиев устоз ва мураббийларни байрам билан самимий муборакбод этиб, таълим соҳаси вакилларининг ёш авлодни билимли, ватанпарвар ва комил инсонлар сифатида тарбиялашнинг муҳимлигини таъкидлади. Тантанали маросимда таълим соҳаси ривожига ҳисса қўшаётган устозлар – 11 нафар педагог вилоят ва туман ҳокимларининг ташаккурномалари, шунингдек, ҚР Маориф вазирлигининг «Меҳнат фахрийси» медали билан тақдирландилар.

Сайрам туман маслаҳати раиси Шамхат Холмуродов, прокурор вазифасини вақтинча бажарувчи Нурдаулет Айдинбаев, «Әділет» партияси туман бўлими раиси Қуаниш Сиздиқовлар ҳам устозларни байрам билан қутлаб, фидокорона меҳнат қилаётган ўқитувчи ва мураббийларни тақдирладилар.

 Шунингдек, туман таълим бўлими раҳбари Бауржан Ахметов барчани Ўқитувчилар куни байрами билан қутлаб, бугунги кунда маориф соҳасида сидқидил меҳнати билан эътироф қозонган 14 нафар устозни ташаккурномалар билан тақдирлади. 

Маросим якунида қозоқ эстрадаси юлдузи Ернар Айдар иштирокида байрам концерт дастури намойиш этилди. 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2026-10-10, 02:01 14
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.