26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистондан дрон ёрдамида олиб ўтилган ''Макаров'' тўппончаси мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Қозоғистон чегарасидан қўшни мамлакат ҳудудига дрон ёрдамида ўқотар қуролни ўтказишга уринган шахсларни қўлга олди. 

Хабарда айтилишича, тезкор-қидирув тадбири давомида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи икки шахс кузатув остига олинган. Кейинроқ улар Ўзбекистон – Қозоғистон чегарасининг Тошкент тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида Қозоғистондан дрон орқали ноқонуний йўл билан ўтказилган ўқотар қуролни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу қурол ўқ отиш учун яроқли ҳолатдаги “Макаров” тўппончаси бўлиб, ўқдонида 6 дона жанговар ўқ бўлган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, ушбу қурол қозоғистонлик шахсдан 4 минг долларга сотиб олинган, сотувчи уни дрон ёрдамида чегарадан ўтказиб берган.

Сentralasia.media, 2021-01-30, 02:00 4625
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.