26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жиноятлар сони камайди

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ҳокимлик ҳузуридаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг йиғилиши ўтди. Кун тартибига жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича вилоятда жиноятчилик даражаси, жамоат жойлари ва кўчаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари киритилди. Йиғилишда ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари, туман, шаҳар ҳокимлари, бошқармалар раҳбарлари иштирок этди.

Мажлисда ҚР Бош прокуратурасининг вилоят ҳуқуқий статистика ва махсус ҳисобга олиш қўмитаси бўлими раҳбари Ўркен Сейитов 2023 йилнинг уч ойи якунлари бўйича ҳуқуқбузарликлар ҳолати тўғрисида маъруза қилди. 

Вилоят полиция департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Бағланбек Айтпаевнинг сўзларига кўра, кўрилган чора-тадбирлар натижасида минтақада ўта оғир ва оғир жиноятлар сони 14,3 фоизга, ўрта ва оғир бўлмаган жиноятлар сони эса 8,1 фоизга камайган.

Биринчи чорак якунларига кўра, жамоат жойларида содир этилган жиноятлар сони ҳам 28 фоизга камайган. 

Д. Сатибалди туман ва шаҳар ҳокимларига полиция билан ҳамкорликда жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишни топширди. Муддат – бир ҳафта. Режанинг ижроси юзасидан ҳар чоракда туман ҳокимлари ҳисобот беради. Вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятлар сони кўпайгани боис, яқинлашиб келаётган ёзги таътил даврида болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш вазифаси қўйилди. 

Йиғилишда вилоят раҳбари бу борадаги ишларни танқид қилди.

 – Кентов шаҳри, Мақтаарал, Ўтрор, Байдибек, Қазиғурт, Сўзоқ, Сайрам туманларида бу борадаги ишлар қониқарсиз. Туман ва шаҳар ҳокимлари ушбу ишчи гуруҳ билан биргаликда хавфсизлик ва аҳоли ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини шахсий назоратга олишлари керак, – деди ҳоким.

2023-05-20, 02:44 7243
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.