26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эл оралаб юрибмиз...

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш тизимининг имкон қадар ривожланишига, маслаҳатларнинг кучли ижтимоий институтга айланишига алоҳида эътибор қаратмоқда. Ўтган йили барча даражадаги маслаҳатлар депутатларининг II республика анжуманида Давлат раҳбари ушбу идораларнинг минтақалардаги иқтисодий сиёсатга таъсирини ошириш зарурлигини таъкидлаган эди.

Бу борада вилоят маслаҳатининг депутатлари сайловчиларининг талаб-истакларини тинглаб, аҳолининг мурожаатларини нафақат ҳокимликка етказиш, балки муҳим масалаларнинг ҳал қилинишида ёрдам кўрсатмоқда. Масалан, 2024 йили вилоят маслаҳатининг 6-сессияси ўтказилиб, турли соҳаларга тегишли муҳим масалаларни созлайдиган 89та қарор қабул қилинди. Одамларни ташвишга солаётган масалалар юзасидан маҳаллий ижро идораларига 502та депутатлик савол йўлланди.

Вилоят бошқармаларининг фаолиятини теран ўрганиш учун вилоят маслаҳати раиси Н. Абишовнинг қарори билан махсус ишчи гуруҳи ташкил этилиб, барча шаҳар, туманлардаги муаммолар билан жойида танишиш анъанага айланди. Сайёр жамоат қабуллари ўтказилиб, сайловчи депутатга эмас, мандат олган одам сайловчиларнинг ҳузурига ўзи боради. Кўпчилик билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказилмоқда, ҳар бир депутат маслаҳатда кўтарилган масалаларни ҳал қилиш йўлларини баён этади. “AMANAT” партиясидан сайланган вилоят маслаҳати депутати сифатида шахсан мен бевосита ҳал қилган бир-икки масалага тўхталсам.

Туркистон минтақасининг шарафини ҳимоя қилиб юрган футбол жамоаларининг сонини қисқартириб, сифатини оширишга доир кенг кўламли йиғин ўтказиб, маъруза қилдим.

Кўксаёқ аҳоли манзилидаги 3-сонли махсус ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказининг муҳим масаласини депутат сифатида кўтарган эдик. Икки корпусдан иборат бино кўп йиллардан буён таъмирланмаганлиги туфайли тўзиб битган. Ногиронларга ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган кабинетларгина эмас, балки ҳаммом ҳамда кир ювиш хоналарида ҳам шароитлар ночор эди. Бир ой муқаддам вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеровнинг Тўлебий туманида аҳоли билан ўтган ҳисоботида ушбу масала кўтарилди. Минтақа раҳбари ушбу масалани ҳал этиш, тўла таъмирлаш учун бюджетдан маблағ ажратилишига ваъда берган эди. Мана, яқинда минтақа раҳбари Нуралхан Ўралбайули кўпчиликнинг олдида берган шу ваъданинг уддасидан чиқиб, тўла таъмирлашга зарур маблағ ажратиладиган бўлди.

Ғалимжан ЕЛШИБАЙ, вилоят маслаҳати депутати, 2025-04-26, 02:08 37
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.