Икки йил муқаддам Арис шаҳридаги ҳарбий омборда мудҳиш портлашлар юз бериб, 3 кишининг ҳаётига нуқта қўйилган эди. Мазкур портлашда айбдор деб топилган 16 нафар киши суд ҳукми билан турли муддатга озодликдан маҳрум қилинди. – Айбланувчи томон ва уларнинг ҳимоячилари гумондор сифатида жазога тортилган фуқароларни оқлаб, жиноий ишни тўхтатишни сўради. Мудофаа вазирлиги ва ҳарбий бўлимнинг раҳбарлик таркиби хизматга лоқайдлик билан ёндашгани учун (Жиноий кодекснинг 453-модда, 2-банди), хизмат вазифаларининг ижросини назорат қилишга доир тадбирлардан фойдаланмай, ўқ-дори билан ишлаш қоидасини бузгани учун (ЖК 462-моддаси 3-банди) айбдор деб топилсин, деб маълум қилади Шимкент шаҳар гарнизони ҳарбий судининг матбуот хизмати. Айтиш жоизки, прокурорлар судланувчиларга 4 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш ва фуқаровий талабларни қаровсиз қолдиришни сўраса, жабрланувчиларнинг кўпчилиги ишнинг қарорини суд ҳукмига ҳавола қилишни айтишган. Судланганлар ичида энг узоқ муддатга “ҳарбий мақсад учун ажратилган маблағни ўзлаштирди”, дея айбланган гумондорлар кесилди. Шунингдек, судга жиноий иш билан бирга тавсия қилинган фуқаровий талаблар қаровсиз қолдирилди. Ишнинг ушбу қисмида таъмирлаш ишларини олиб борган пудратчи ташкилотлар ва мулк эгалари ўртасидаги дов туфайли фуқаровий судга мурожаат қилиш таклиф этилди. – Суд ҳукми ҳали қонуний кучга киргани йўқ. Томонлар ҳукмдан норози бўлса, судга ариза бериш ҳуқуқига эга. Жиноий иш 550 жилддан иборат. Иш бўйича 1 473 жабрланувчидан жавоб олинди. Судда иштирок этувчиларнинг кўплиги ҳамда суд мажлисларини шунга мос залда ўтказиш лозимлиги туфайли иш ҳарбий қисмда кўрилди. Унинг ҳудудига фуқароларни киритиш ташкилот раҳбарининг рухсати билангина амалга оширилди, – дейилган суднинг расмий маълумотномасида.
Манзилимиз:
160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган. Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.