26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тошкентда ''Абай. Қардош халқлар мероси'' кўргазмаси очилди

Ўзбекистон пойтахтида қозоқ ёзувчиси ва мутафаккири ҳаёти ва ижодига бағишланган «Абай. Қардош халқлар мероси»  кўргазмаси  очилди.

Кўргазмада қозоқ халқининг анъанавий ҳаёти, санъати ва ҳунармандчилиги, рангтасвир, графика, Абай ҳақидаги нашрлар, унинг асарлари намойиш этилмоқда. Шунингдек, Абай ҳаёти ва ижодига бағишланган видеолавҳалар ҳам тақдим этилган. Кўргазма 30 декабргача давом этади.  

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, Қозоғистон Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбит Атамқулов, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Азиз Абдуҳакимов ўзининг қутлов нутқида бугунги кунда Ўзбекистонда давлат раҳбари раҳнамолигида барча туркий халқларнинг маданий меросини асраб-авайлаш ва тиклаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

– Бугун очилган  кўргазма буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг инсонпарварлик анъаналарини асраб-авайлаган Абай ижодини янада чуқурроқ англаш имконини беришига ишончимиз комил. Унинг халқлар тинч-тотув яшаши, Шарқ ва Ғарб бирлиги, жаҳон меросини ўзлаштириш зарурлиги, инсон табиатини такомиллаштириш ҳақидаги ғоялари ҳозирги босқичда ҳам ўзининг кескинлигини йўқотгани йўқ, – деди Азиз Абдуҳакимов.

Кўргазманинг очилиш маросимидан сўнг тадбир меҳмонлари қозоқ халқининг атоқли фарзанди, шоир, мутафаккир Абай Қунанбаев ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.                                           

 

24.kz, 2022-12-22, 02:37 697
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.