26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўқувчи қиз дунёнинг 36та етакчи университетидан таклифнома олди

Кazinform. Сариоғоч туманидаги Тўлебий номидаги 7-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Ақжунис Атахан дунёнинг 36та нуфузли университетларидан ўқишга таклифнома олди.

Ақжунис тинимсиз изланишлари туфайли юксак муваффақиятларга эришди. У АҚШ, Канада, Дубай, Туркия, Малайзия университетларига ҳужжат топширган ва уларнинг барчасидан таклифнома олган. Улар орасида АҚШнинг 17та, Дубайнинг 5та, Туркиянинг 6та, Малайзиянинг 5та университетлари унга махсус грантлар тақдим этган бўлса, Канададаги битта университет уни президент стипендияси билан ўқишга қабул қилган.

– Ягона миллий тест синовларида 111 балл тўплаган Ақжунис халқаро муносабатлар йўналиши бўйича мутахассисликни танламоқда. У мазкур таълим даргоҳида хорижий университетлардан кўплаб таклифнома олган биринчи ўқувчи. Ақжунис Атахан келажакда халқаро андазаларга мос таълим олиб, мамлакат тараққиётига ҳисса қўшишни мақсад қилган, – дея хабар беради Туркистон вилояти таълим бошқармасининг матбуот хизмати.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2025-05-24, 03:29 64
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.