26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иссиқлик билан узлуксиз таъминланади

Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Ермек Маржиқпаев вилоятимизга хизмат сафари доирасида минтақанинг 2025-2026 йиллардаги иситиш мавсумига тайёргарлиги билан танишди. Сафар давомида у қатор иншоотларни оралаб, “Жылу” давлат коммунал корхонасининг фаолияти билан танишди.

Корхона 2009 йилдан буён шаҳардаги кўп қаватли уйлар ва ижтимоий иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаб келмоқда. Ҳозирги кунда қозонхона ва узунлиги 56 чақиримни ташкил этувчи тармоқ билан иш юритилмоқда. Жами 223та кўп қаватли, 18та бюджет ташкилоти, 55та тадбиркорлик иншооти ва 36та хусусий уй марказлаштирилган иссиқлик энергияси манбаи билан таъминланган. Бундан ташқари, «TURAN» махсус иқтисодий минтақасига бориб, инфратузилмавий лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан танишди. Бу ерда сармоядорларга тавсия қилинаётган имтиёзлар ва янги лойиҳалар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Бош вазир маслаҳатчисининг хизмат сафари Кентов шаҳрида давом этди. Дастлаб, трансформатор заводидаги иш жараёни билан танишди. Сўнг, “Жылу” энергия марказига борди. У ерда олиб борилаётган таъмирлаш ишларини кўздан кечириб, аҳолини иссиқлик қуввати билан узлуксиз таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Ермек Маржиқпаев амалга оширилаётган ишларга ижобий баҳо бериб, вилоят тараққиёти учун ҳар томонлама кўмак кўрсатилишини таъкидлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-05-24, 02:34 111
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.