26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маданият ходимларига эҳтиром кўрсатилди

Маданият ходимларига эҳтиром кўрсатилди Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев  маданият ва санъат ходимларини тақдирлаш маросимида нутқ сўзлади

Маданият ва санъат ходимларининг касбий байрами арафасида Ақўрдада тантанали тадбир ўтди. Президент юртимиз ҳамжиҳатлигини асраш, халқимиз маънавиятини бойитиш йўлида улкан ҳисса қўшаётган соҳа ходимларига миннатдорчилик билдирди.

– Маданият – миллат гувоҳномаси. Бутунжаҳон элимизни, аввало, санъатимиз орқали танийди. Биз – Буюк Даштда томири ёйилган яхлит маданиятнинг қонуний ворисларимиз. Қозоқ заминидан чиққан бетакрор ижодкорларнинг мислсиз асарлари бутун бир халқни тарбиялаган. Эндиликда маданиятимиз жаҳон миқёсида тан олинмоқда. Истеъдодли мусиқачиларимиз жаҳон саҳналарига муваффақиятли чиқишмоқда. Пойтахтимизда Жаҳон кўчманчилар ўйинлари муваффақиятли ўтказилди. Ақтау шаҳри туркий оламнинг маданий пойтахти деб эълон қилинди. Маънавий меросимиз рақамли шаклга ўтказила бошланди. Сўнгги пайтларда халқимизнинг бир ярим минг қўшиқ ва фольклор мероси энг машҳур халқаро дастурларга юкланди. Халқ амалий санъатимиз ижодий соҳа орқали ҳар томонлама тарғиб қилинмоқда, – деди Президент.

Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг таъкидлашича, мамлакатимиз санъат ривожига ҳамиша алоҳида эътибор қаратиб келади. Чунки маданияти илғор мамлакатнинг руҳи юксак.

– Ўтган йилнинг ўзида 45та янги маданият маскани барпо этилди. Бу ишлар келгусида ҳам давом эттирилади. Театр – маънавиятимизнинг асосий таянчларидан бири. Миллий Қурултойнинг Бурабайда ўтган йиғилишида вилоятда театрларни ривожлантириш юзасидан аниқ топшириқ берилди. Кўплаб театрлар тўлиқ таъмирга, баъзилари янги бинога муҳтож. Бу ишга тадбиркорлар, ҳомийлар ҳам жалб қилинса, яхши бўларди. Бу бутун дунёда кенг тарқалган амалиётдир. Бу каби лойиҳаларга сармоя жалб этиш истагида бўлган фуқаролар етарли. Тадбиркорлик соҳаси вакилларини маънавиятимизни юксалтиришда иштирок этишга чақираман, – деди давлат раҳбари.

Шунингдек, миллий маданиятни ривожлантириш ва тарғиб этишга қўшган улкан ҳиссаси, маданият соҳасидаги юксак ютуқлари учун бир гуруҳ фуқаролар давлат мукофотлари билан тақдирланди. 

Шу жумладан, Қозоғистон Республикасининг таниқли эстрада хонандаси Алишер Каримов ҳам Президент қўлидан “Қозоғистон Халқ артисти” унвонини олиш бахтига муяссар бўлди.

Akorda.kz., 2025-05-21, 23:50 147
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.