26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент давлат мукофотларини топширди

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев давлат ва жамоат арбоби Равил Ширдабаевни «Отан» ордени, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб Серик Тўқпановни I даражали «Барыс» ордени билан тантанали равишда мукофотлади.

Президентимиз сўзга чиқиб, Равил Ширдабаевни мустақиллик йилларидан эътиборан давлат ишларида фаол қатнашиб, мамлакатимизнинг давлатчилигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган шахс сифатида алоҳида ҳурмат қилишини таъкидлади.

– Сиз нефть ва газ саноатининг гуллаб-яшнаши йўлида жуда кўп меҳнат қилдингиз. Сизнинг ташаббусингиз билан ушбу соҳа янги босқичга кўтарилди. Вазир, вилоят ҳокими ва депутат сифатида сиз миллат манфаатлари йўлида сидқидилдан хизмат қилдингиз. Дипломатия соҳасида фаолият юритиб, мамлакатимиз нуфузини халқаро миқёсда оширишга ҳисса қўшдингиз. Шунингдек, сиз нефть ишлаб чиқариш бўйича бир неча илмий асарлар муаллифисиз. Халқимиз «Меҳнати билан эр эъзозланар» дейди. Сизнинг беқиёс хизматингиз – ёш авлод учун ибрат, – деди Давлат раҳбари.

Шунингдек, Элбоши малакали шифокор, «олтин қўлли жарроҳ» сифатида Серик Тўқпанов бутун ҳаётини халқ саломатлиги йўлида меҳнат қилишга бағишлаганини таъкидлади.

– Соғликни сақлаш тизимида эллик йилдан зиёд фаолият юритиб келмоқдасиз. Шифокор бўлиш – касбга садоқатли бўлиш демакдир. Бу – масъулияти юксак, мураккаб иш. Сиз меҳнат фаолиятингиз давомида жуда мураккаб жарроҳиларни амалга ошириб, минглаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолдингиз. Ҳақиқий меҳрибон шифокорсиз. Қозоғистонда  тиббиётнинг ривожланишига  беқиёс ҳисса қўшдингиз. Сизларга тақдим этилаётган бугунги юксак давлат мукофоти – халқ манфаати йўлида қилган фидокорона меҳнатингизнинг муносиб самарасидир. Бу – халқимизнинг чин юракдан билдирган эҳтироми ва катта миннатдорчилиги, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Равил Ширдабаев ва Серик Тўқпановлар Элбошимизга олий давлат мукофотига лойиқ, деб топгани учун миннатдорчилик изҳор этдилар.

Аkorda.kz, 2025-05-27, 02:26 206
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.