26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди

Қасим-Жўмарт Тўқаев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитини кўҳна Будапешт шаҳрида юксак савияда уюштиргани учун Венгрия Бош вазири Виктор Орбанга миннатдорчилик билдирди.

– Бугунги йиғиннинг Европада ўтишида чуқур маъно мужассам. Биз Венгриянинг қўҳна қитъада ўз мавқеига эга давлат эканлигидан мамнунмиз. Бугун барчамизни туби бир туркий қардошлар сифатида қучоқ очиб қарши олмоқдасизлар. Биз дўстлиги ярашган мамлакатларимизнинг бирлигини мустаҳкамлаб, илдизи ягона тарихимиз ҳамда урф-одатларимизни қадрлаб келмоқдамиз, – деди Давлат раҳбари.

Президентнинг таъкидлашича, “Шарқ ва Ғарб учрашган чоғ” деб номланган саммит бепоён минтақани эгаллаган туркий давлатлар манфаати, стратегик мақсад-вазифаларига мос келади. Ҳозирги мураккаб геосиёсий вазиятда ташкилот доирасидаги ҳамжиҳатликнинг аҳамияти янада ортди. Ўз навбатида Қасим-Жўмарт Тўқаев туркий оламнинг тотувлиги ва ўзаро алоқасини кучайтириш, яхлитлигини мустаҳкамлаш мақсадида Қозоғистон Республикаси қабуллаган мажмуавий тадбирларга тўхталди.

–Таъкидлаш жоизки, Туркий давлатлар ташкилоти қошида Қозоғистоннинг Доимий вакили тайинланган. Яқин орада Доимий ваколатхона очишни режалаганмиз. Астанада 11-12 июнь кунлари Туркий давлатлар Парламент Ассамблеясининг XIV пленар мажлиси ўтади. Ақтов шаҳри жорий йил Туркий оламининг маданий пойтахти, деб эълон қилинди. Ушбу нуфузли вазифани юксак савияда бажариш учун аниқ тадбирларни белгилаб олди. Қозоғистоннинг ташаббуси билан ўтган ҳафтада Марказий сайлов органларининг маслаҳат дастури ташкил этилди. Унинг илк мажлиси Туркистон шаҳрида муваффақиятли ўтди. Алмати шаҳри Туркий давлатлар ташкилотининг “Ёшлар пойтахти” мақомига эга бўлди, – деди Президент.

Давлат раҳбари сўнгги пайтдаги тарифга оид жараёнлар савдо сиёсатидаги ўта улкан ўзгаришларга сабаб бўлганига эътибор қаратди. Президент бу каби кескин ўзгаришлар турли хавф-хатарлар юзага келтириш баробарида янги имкониятларга йўл очишини айтиб, саноат, транспорт-транзит, қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш сингари йўналиш бўйича ҳамкорликда иш юритишни таклиф қилди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Ўрта даҳлизни Шарқ ва Ғарб орасидаги асосий кўприкка айлантиришни стратегик вазифа сифатида атаб ўтди. Президент Қирғизистон ва Ўзбекистон билан чегарадаги ҳужжатлаштириш жараёнларини рақамлаштириш, юк транзитини осонлаштириш учун аниқ тадбирлар қабул қилинаётгани, шунингдек, Қозоғистон-Хитой чегарасида учинчи темирйўл бекатини очиш режаланаётганини маълум қилди. Бундан ташқари, Давлат раҳбари қардош давлатларни йирик инфратузилмавий лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга, транспорт қатновини ривожлантиришга чақирди. Мазкур лойиҳа туркий мамлакатларнинг минтақавий транзит хаби сифатидаги ўрнини имкон қадар кучайтиради.

Президент нефть, газ, уран ва бошқа маҳсулотларни етказиб бериш ишини мукаммаллаштиришда Ташкилотнинг мавқеидан фойдаланиш зарурлигига эътибор қаратди. Ўз навбатида Қозоғистондан Европа йўналишида нефть етказишни орттириш лойиҳасини қўллагани учун Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевга миннатдорчилик билдирди.

Бундан ташқари, Қасим-Жўмарт Тўқаев сўнгги вақтда халқаро таҳлилчилар Транскаспий нефть ва газ қувурларини тортиш ташаббусини муҳокама қилишаётганини таъкидлаб, бу каби лойиҳалар жуда кенг қамровли ва трансмиллий даражадаги ҳамкорликни талаб қилишини уқтирди.

Давлат раҳбарининг гапларига қараганда, рақамлаштириш ва ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорликнинг келажаги порлоқ. Бу йил мамлакатимиз Каспий денгизи орқали оптик-толали кабель тортиш лойиҳасини амалга ошира бошлайди. Натижада минтақада рақамли алоқа кучаяди. 

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Қасим-Жўмарт Тўқаев Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилоти орасидаги ҳамкорликни кучайтиришнинг аҳамиятига тўхталди. 

Саммитда Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва ТДТ Бош котиби Қубаничбек Ўмиралиев маъруза қилди.

Давлат раҳбарлари саммит якунида “Туркий давлатлар ташкилотининг Будапешт декларацияси”, “Давлат раҳбарлари кенгашининг Афғонистон бўйича мурожаати”, “Ўзбекистон Республикасини Туркийлар маданияти ва мероси жамғармасига қўшиш тўғрисидаги қарор” ва “Туркий давлатлар ташкилоти Бош котибининг ваколат муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор каби ҳужжатларни қабул қилишди.

Akorda.kz., 2025-05-24, 02:38 97
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.