26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги лойиҳалар тасдиқланди

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров раислигида ўтган вилоят марказининг меъморчилигига оид йиғилишда минтақада қурилиши юритилаётган иншоотларнинг меъморий лойиҳалари муҳокама қилинди. 

Ҳокимга вилоят марказида амалга ошириладиган янги лойиҳалар таништирилди. Минтақа раҳбари лойиҳалар ижроси борасида Туркистон шаҳрининг Бош режаси ва қиёфасига мувофиқ бўлишини қатъий назоратга олишни топширди. Барча лойиҳалар муддатида бажарилиб, фойдаланишга топширилиши керак. Бош лойиҳага шаҳарнинг 2040 йилга қадар тараққиёт истиқболи жорий этилган. Ҳужжатда тарихий масканлар ва ёдгорликларни сақлашга, шаҳар инфратузилмасини янада яхшилаб, сайёҳлик соҳасини ривожлантиришга эътибор қаратилган.

Туркистон шаҳрининг Дизайн кодида меъморчилик ва шаҳарсозликка қўйиладиган асосий талаблар ва қоидалар мужассам. Бош мақсад – шаҳарнинг маданий меросини сақлаб, меъморчилик бобида ягона услубини шакллантириш ва ихчам шаҳар марказини барпо этиш. Меъморий лойиҳалар муҳокама қилинган мажлисда вилоят марказида барпо этиладиган янги кўп қаватли уй-жойлар ва тадбиркорлик иншоотларининг лойиҳалари ҳам таништирилди. Қатор лойиҳалар тасдиқланиб, баъзи лойиҳалар таҳрир қилинди.

Қурилиш билан бирга, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари ҳам амалга оширилади. Бу борада вилоят ҳокими соҳага масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-05-22, 02:24 45
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.